Жанубий Кореядаги ёнғинда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Ўзбекистоннинг Корея республикасидаги элчихонаси маълумотларига кўра 2019 йилнинг 9 май куни Сеул шаҳрида яшайдиган ўзбекистонлик талабалар Мутал Йўлдошев (1997 йилда туғилган) ва Фаррух Мўминовнинг (1996 йилда туғилган)  квартирасида ёнғин содир бўлган. Натижада Ф.Мўминов воқеа жойида вафот этган. М.Йўлдошев иккинчи даражали куйиш жароҳатини олган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ҳанил касалхонасига олиб борилган. Бу ҳақда ТИВ ахборотида маълум қилинди. 

Консул ва яқин дўстлари иштирокида марҳумни аниқлаш борасида амалиёт ўтказилди. Дипломатик ваколатхона вакиллари М.Йўлдошевнинг аҳволидан ҳам хабар олган. Врачлар беморнинг ҳолатини оғир деб баҳоламоқда.

Ҳозирда полиция томонидан ёнғин сабабларини ва ҳодисага сабаб бўлган бошқа барча омилларни аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда.

Элчихона Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ мазкур ҳолатни назоратда ушлаб тургани ва Ўзбекистонга жўнатиш масаласи устида иш олиб бораётгани хабар қилинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат халққа, халқ ҳукуматга ишонмайдиган давлатда яшаяпмизми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга Ҳурматли Шавкат Миромонович, 2018 йилнинг 10-ноябрь куни Сизнинг номингизга ёзган хатим «Mulkdor» сайтида ...

Ўзбекистонда ярим йилда 26,4 минг айбланувчидан 375 нафари оқланди

Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 26.442 нафар айбланувчидан 375 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди. Ўзбекистон Олий суди ...

Генерал-майор муиджон тоҳирий ҳибсга олинди

Собиқ давлат маслаҳатчиси Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълумотига асосланиб «Turon 24» хабар қилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400