Бугундан эътиборан хорижий веб-сайтлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд бўлади

ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезирнинг Ўзбекистонда айрим хорижий ахборот веб-ресурсларига кириш имконияти чекланганлиги ҳақидаги расмий мурожаати Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида кўрсатилган веб-ресурсларнинг Ўзбекистонда тўлақонли ишлашларига тўсиқ бўлган техник камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

 

Бугундан эътиборан «Voice of America», «Amerika ovozi», «BBC Uzbek», «Deutsche Welle», «Amnesty International», «Human Rights Watch», «Reporters sans frontieres», «Eurasianet», «AsiaTerra», «Fergana Agency», «Centre1», «Uzmetronom» каби веб-ресурслар ва бошқа хорижий веб-сайтлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд бўлади.

 

Давлатимиз раҳбари доимо Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлиги зарурлигини таъкидлайди. Шунга кўра, Агентлик журналистлар мавқеини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, давлат органлари шаффофлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида фаолиятини давом эттиради.

 

Агентлик хориж оммавий ахборот воситалари, умуман, журналистларни касб этикаси тамойилларига риоя этишлари, тасдиқланмаган ва ёлғон маълумотлардан фойдаланмасликни, шунингдек, асосланмаган, миш-миш ва гумонларни тарқатмасликларини сўрайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шерзод шерматов: «халқ таълими ходимларига тазйиқ кузатилса, улар билан бош прокуратура шуғулланади»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирликнинг «Facebook»даги саҳифасида 17 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилиш борасида ўз фикрларини ...

Нарх ўзгармайди, эркинлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда ун ва нон маҳсулотларини нархида ўзгаришлар бўлиши борасида турли мулоҳазалар айтилмоқда. Унда дон корхоналари бошоқли дон етиштирувчи фермер ...

Тошкентда руҳий касаллар шифохонасидан қочган учинчи бемор ҳам ушланди

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган қаттиқ назорат остидаги руҳий касалликлар шифохонасидан 20 ноябрь куни қочган уч беморнинг учинчиси ҳам ушланди. (more…)