Тошкентда 25 минг долларга уйини сотган ва уни сотиб олган фуқаролар ушлангани ҳақидаги маълумот нотўғри

Тошкентда 2 хонали уйни 25 минг долларга сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисида ОАВда эълон қилган хабарлар юзасидан Бош прокуратура ахборот берди.

Унда таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан бундай тадбир ўтказилмаган ва ўз-ўзидан фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 177 ва 189-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилмаган.

“Жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз”, дейилади ахборотда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамшид каримов: “қабоҳатнинг чегараси йўқ экан” (2-қисм)

Улуғбек Бакир суҳбатлашди Улуғбек Бакир: Хуршид Каримовнинг қамоқдан кейинги ҳаёти қандай кечди? Жамшид Каримов: Кенжа амаким Хуршид Каримов (1941-2010) қамоқдан озод бўлиб ...

«ҳожибой тожибоев маст ҳолда автомобиль бошқараётганда…» ёки «суиқасд уюштирилиб вафот этди» каби миш-мишлар қаердан чиққан?

Ҳожибой Тожибоевнинг сўнгги кунлари, фарзандлари ва аёли ҳақида... Ҳожибой Тожибоев – самимий ва беғараз кулги устаси эди. У ижтимоий ҳаётдаги камчиликларни ҳазил-мутойибаға ...

Ўзбекистон спорти: 2017 йилнинг ёдда қоларли 17 воқеаси

Ўзбекистон спортида 2017 йил нималар билан ёдда қоладиган бўлди (more…)