Ўзбекистоннинг биринчи алоқа вазири вафот этди

16 май куни Комилжон Раҳимов 73 ёшда ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Комилжон Раҳимов 10 йил давомида — 1985−1995 йиллар давомида Ўзбекистон Алоқа вазири лавозимида, 1995 -1998 йиллар давомида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари сифатида меҳнат қилган.

У 1946 йил 23 февралда Урганчда таваллуд топган. 1969 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаган, 1969−1971 йилларда Байкал орти ҳарбий округида ҳарбий хизматни ўтаган, 1971 йилдан 1976 йилгача Урганч телефон алоқа узели бош муҳандиси лавозимидан Хоразм вилояти почта-телеграф алоқа узели бошлиғи лавозимигача бўлган меҳнат йўлини босиб ўди.

Нафақага чиққунига қадар Комилжон Раҳимов «Ўзбекистон почтаси» компанияси бош директори ва «Камалак-ТВ» бош директори маслаҳатчиси лавозимлари фаолият кўрсатган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда турли ёшдаги 450 бола ҳалигача туғилганлиги ҳақида гувоҳнома олмагани аниқланди

Андижон вилоятида турли ёшдаги 450 болага шу пайтгача туғилганлиги ҳақида гувоҳнома берилмагани аниқланди. Шундан 21 нафарига гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари ...

Ёзёвонда банкдан 100 минг доллар ўғирланди

5 февраль куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги Халқ банки бўлимида сақланаётган 100 минг долларнинг (838 млн сўм) йўқолгани аниқланган, деб хабар қилди «Газета.uz». ...

Ўзбекистон фуқаролари паспортини ўғирлатиб қўйса нима қилиши зарур?

Фуқаро паспортини ўғирлатиб қўйса нима қилиши керак? «Ҳуқуқий ахборот» бу ҳақда эслатиб ўтди. Паспорт ўғирланган ҳолда фуқаро бу ҳақда ариза билан жиноят содир этилган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400