“Столба”ни ҳам олиб бориб қамайди – ДХХ терговчиларига чора кўриладими?

Юнусобод тумани собиқ ҳокими устидан ўтган маҳкамада ДХХ томонидан катта миқдорда пора олиш айби ўз исботини топмади. ДХХ ҳокимнинг турмуш ўртоғидан олган 400 минг долларни қайтаради.

Хўш, ДХХ терговчилари пора олмаган ҳокимни олди деб ҳодисани ташкиллаштиргани учун жазо оладими?

ДХХ томонидан тергов қилинган Юнусободнинг собиқ ҳокими Б.Абдусаматовга қўйилган таъмагирлик йўли билан жуда кўп миқдорда пора олиш айби ўз исботини топмагани учун бекор қилинди.

13 май куни бўлиб ўтган судда собиқ ҳоким мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда жуда катта миқдорда зарар етказганликда айбдор топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Би-Би-Си ҳокимга асоссиз айб қўйган ДХХ масъулларига прокуратура чора кўрадими дея Бош прокуратурага сўров йўллади.

Би-Би-Си: Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ушбу даъво ўз тасдиғини топмади. Ўртада собиқ ҳокимнинг обрўси тўкилди. Бундай ҳолларда ДХХнинг ҳаракатини ёки таъбир жоиз бўлса туҳматини Бош прокуратура назорат қиладими?

Бош прокуратура матбуот хизмати: Абдусаматов жиноят содир қилган, лекин унинг ҳаракати терговда нотўғри квалификация қилинган, бу суд муҳокамаси мобайнида аниқланди ва прокурор ҳам суд мажлисида жиноят ҳолатларини қайта квалификация қилиш юзасидан тегишли муносабат билдирган.

Б. Абдусаматов адвокати Тимур Раҳматуллаевнинг судда айтишича, Абдусаматов ҳибсда бўлган чоғида “номаълум хавфсизлик ходимлари” тумандаги тадбиркорлардан катта миқдорда пора олганига оид шубҳали маълумот билан таништиришади.

“Ходимлар Б. Абдусаматовдан 600 минг доллар пул олиб келиб бериши, кейин видеотасмага тавба қилиши туширилиши, видео тегишли бошлиқларга кўрсатилгач, уни қўйиб юборишлари ва ишини давом эттириши мумкинлигини айтишган”, – деган Т. Раҳматуллаев.

Шундан сўнг судланувчи яқинларига моддий ёрдам сўраб алоқага чиқади. Бир неча уй, автомобил гаровга қўйилиб, 7-10 сентябрь орасида 400 минг доллар йиғилади. Пул ДХХнинг тегишли департаментига олиб келиб берилади.

400 минг доллар олиб келиб берилгач ҳам Абдусаматов қўйиб юборилмайди ва хавфсизлик хизматининг тергов ҳибсхонасига жўнатилади.

“Суд терговида Бахтиёр Абдусаматов 400 минг доллар пора олгани ўз исботини топмади. Сунъий равишда оммавий ахборот воситаларида унга қарши бўҳтонлар тарқатилиши ҳам бунга яққол мисол”, – деган адвокат.

Суд давомида собиқ ҳоким ўзининг қўлга олиниши Ўзбекистон ДХХнинг собиқ раҳбарлари томонидан уюштирилганини тахмин қилган.

“Бир нарсани айтишни хоҳлайман. Жиноят иши қўзғатилишидан бошлаб 8 ой давом этган турли ҳаракатлар, айниқса тергов ҳаракатларигача, буларнинг барчаси «коррупцион сенсация» учун қасддан ДХХнинг айрим собиқ раҳбарлари томонидан амалга оширилди. Бу менинг тахминим”.

Жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов Ўзбекистон Республикаси ДХХ депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 400 доллар пулни Б. Абдусаматовнинг турмуш ўртоғи Абдусаматовага қайтарилиши тўғрисида ажрим чиқарди.

Шу билан бирга у Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармаси раҳбарияти эътиборини юқорида қайд этилган тавсияларга қаратиш ва келгусида шу каби қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиши тўғрисида хусусий ажрим чиқарди.

Дастлабки терговни ўтказган ва ҳокимдан 600 минг доллар олиб келишни талаб қилган “номаълум хавфсизлик ходимлари” ҳамда собиқ ҳокимга туҳмат қилгани айтилаётган ДХХ собиқ раҳбарларига қандай чора кўрилиши масаласи очиқ қолмоқда.

2018 йилнинг 16 февраль куни Бухоро вилояти Пешку туманига ташриф буюрган Президент Ш. Мирзиёев ДХХнинг ўтмишдоши бўлмиш МХХнинг фаолиятини танқид қилганди.

“Битта погон кийган ноинсофларга бирорта давлатда ундай ваколат берилмайди. 1937–йилда ҳам бундай бўлмаган. Бухорода бу ташкилот қутурган ит эди. Хоҳлаган одамини нима қилса қиларди. Керак бўлса, «столба»ни ҳам олиб бориб қамарди”, – деган эди Президент

ДХХ аралашган охирги суд ва тергов ишлари асносида ижтимоий тармоқларда Президентнинг ўша сўзлари кўп эсланди..

“Столба”ни ҳам олиб бориб қамайди”.

Манба: Bugunning gapi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муҳаммад солиҳ равшан салаевдан 100 минг ақш доллари талаб қилган

Ӯзбекистондаги энг шов-шувли суднинг навбатдаги мажлиси 29 март куни эрталабки соат 10-00 дан кеч соат 18-00 гача давом этди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ...

Жиззахлик фермер миб томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта ...

1-июлдан бошлаб вояга етмаганлар божхоналардан фақат паспорт билан чет элга чиқарилади

Жорий йилнинг 1-июлидан бошлаб вояга етмаган болалар чегарадан паспорт билангина ўтказилади. Бу ҳақда «Қирғиз темир йўли» Миллий компания” давлат ишхонасининг матбуот хизмати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400