Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдирилиб, уларнинг жасади машина ичига ташлаб кетилди

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси — эр-хотин, икки ўғил ва бир қизни ваҳшийларча ўлдириб, Қўшработ тумани Боқи қишлоғида Damas автомашинаси ичига ташлаб кетишган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

15 май куни машина ичидаги жасадларни кўриб қолган фуқаролар бу ҳақда зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Марҳумларнинг бошига оғир метал билан уриб ўлдириб, одамлар серқатнов бўлмайдиган жойга ташлаб кетишган.

Ушбу оилани танийдиган «Дарё» манбалари марҳум эр-хотиннинг яна бир фарзанди борлигини маълум қилди.

Жиноят ким томонидан ва қачон содир этилганлиги номаълум. Ҳозирда жиноятчини топиш учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё аҳолисининг сони 8 миллиардга етади

Дунё аҳолисининг сони ноябрда 8 миллиардга етади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти томонидан эълон қилинган «Дунё аҳолисининг ...

Қизларни жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланган қизга жазо тайинланди

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Абдулла Авлоний маҳалласида ўтказилган очиқ суд мажлиси айни йўналишда жиноят содир этган фуқарони тўғри йўлга бошлаш мақсадида ташкил ...

Ўза қийноқ қўлланилаётгани айтилаётган аёлни экстремистга чиқарди

Яқинлари Тошкент шаҳар ИИББ да қийноққа тутилаётганини айтаётган Умида Узоқова ҳақида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мақола чиқарди. ЎзА 29 яшар Умидани маҳкама ...