Хотирангга балли!

xotiraЖанубий африкалик сиёсий арбоб  Ян Христиан Сметс 5000та китобнинг матнини ёддан билган, бирмалик  Виситтабм Вумса  1974 йилда 6000 саҳифалик будда матнларини ёддан айтиб берган. Анқаралик Меҳмед Али Холисий 1967 йилнинг  14 октябрида олти соат давомида Қуръонни ёддан айтиб берган.
Хитойлик Гу Янлин 26 ёшида Харбин шаҳридаги 15 мингта телефон рақамини ёддан айтган. Тасманиялик маълумотлар хизмати оператори Паула Прентис 128603 абонентнинг телефон рақами, исми, манзили, муассасасини ёддан айта олади. 

Америкалик Барбара Мур 1852та қўшиқни пианинода ёддан ижро этган. Унинг “концерти” 1988 йилнинг 25 октябридан 13 ноябригача давом этган!

Дунёнинг барча казиноларида англиялик  Доминик ЎБраенга кириш тақиқланган. У қарталарни ёдлаб олиб, казинодан катта пул ютиб чиқиб кетиши мумкин. Бундан ташқари,  Доминик бир соатда 300тагача хорижий сўзни ёдлаши мумкин. 1994 йилда ўтказилган хотира бўйича чемпионатда у 15 дақиқада 152та хитойча сўзни эслаб қолиб, ғолиб бўлган.

Интернет материаллари асосида Дилшодбек тайёрлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ақшнинг эрон бўйича қароридан “жуда ҳафсаласи пир бўлди”

Россия ТИВ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро дастури бўйича биргаликдаги ҳар томонлама ҳаракатлар режаси (БҲТҲР) бўйича мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама тартибда ...

Польшадаги йтҳда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Польшадаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди. Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, 18 май куни С-3 Польша миллий ...

Абдулазиз камилов ақшга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 21−29 сентабрь кунлари АҚШга ташриф буюради, дея хабар қилди ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати. ...