Шаҳобиддин Зоиров грузиялик рақиби Мишико Шубитидзени икки марта ерга қулатди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров (2-0, 2 КО) ўзининг иккинчи жангини ҳам муддатидан олдин якунига етказди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

18 май куни Даниянинг Орҳус шаҳрида жойлашган “Виби“ спорт саройида ташкил қилинган бокс оқшомида Шаҳобиддин Зоировга грузиялик Мишико Шубитидзе (12-14-3, 5 КО) рақиблик қилди.

Жангни катта устунлик остида бошлаган Зоиров биринчи раунднинг ўзида рақибини икки марта ерга қулатди. Биринчисида рақиб ўрнидан туришга муваффақ бўлган бўлса, жангнинг 2:20 сониясида кетма-кет зарбаларжан сўнг рақиб таслим бўлишга мажбур бўлди. Ҳакам бу вазиятда техник нокаут қайд этди ва натижада Шаҳобиддин Зоиров иккинчи жангида ҳам рақибини биринчи раунддаёқ енгишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги дебют жангида индонезиялик Энтони Ҳолтни (5-5-1, 3 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.

Мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи, супер ярим енгил (-58,97 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Хуршид Тожибоев (2-0, 1 КО) ҳам рингга кўтарилди. Хуршид шу куни яна бир грузиялик боксчи Иракли Шариашвилига (5-3-1, 0 КО)қарши жанг олиб борди. 6 раунд давом этган жангда Хуршид очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозониб ғалабалар сонини иккитага етказиб олди.

Бунгача, Хуршид Тожибоев дебют жангида польшалик Кшиштоф Роговскини (10-29, 5 КО) учинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги: ҳиндистон мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Тайланд ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда ҳиндларнинг қўли ...

Профессионал боксчи улуғбек собиров фаолиятидаги 7-ғалабасини қўлга киритди

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик боксчи Улуғбек Собиров фаолиятидаги еттинчи жангини Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказди. 8 раунд этиб ...

Ислом каримовнинг бош тансоқчиси бўлган ахат носиров янги лавозимга тайинланди

Ислом Каримовнинг собиқ бош тансоқчиси сифатида бир неча йиллар давомида фаолият юритган Ахат Носиров Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш маркази раҳбари этиб ...