Самарқанддаги қотилликни содир этганлар ушланди

2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қўшработ тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1984 йил туғилган фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги “Олтин-мерос” фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган “Дамас” русумли автомашинаси ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар қилган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилган вақтда ушбу автомашина 1998 йилда туғилган, Иштихон тумани “Чимқўрғон” МФЙ Чимқўрғон қишлоғида яшовчи И.Ж.га тегишли бўлиб, унинг ичида автомашина эгаси И.Ж ҳамда оила аъзолари – отаси 1969 йилда туғилган Х.А., онаси 1974 йилда туғилган Х.З., укаси 2002 йилда туғилган И.А. ҳамда кенжа укаси 2003 йилда туғилган И.О.ларнинг мурдалари Қўшработ тумани “Боқичиғатой” маҳалласи ҳудудидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик жиноятини Иштихон туманида яшовчилар – 1981 йилда туғилган Т.Ғ., 1995 йилда туғилган Э.Ш., 1993 йилда туғилган У.Ж. ва Қўшработ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Н.Х.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва улар ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мусулмонларнинг тиббиётга қўшган ҳиссаси

Оврўполиклар орасида Разес номи билан машҳур бўлган мусулмон тиббиёт олими Абу Бариқ ар-Розий (864-925) Рай шаҳрида туғилган ва Бағдодда таълим олган. У тиббиёт ва кимё ...

Ангренда аёл сартарош 20 ёшли танишини уриб ўлдириб қўйди

25 октябрь куни Ангрен шаҳар 5/5 даҳасида жойлашган сартарошхонада ишловчи Гули исмли 1994 йилда туғилган аёл Зоҳид исмли танишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура ...

Андижон шаҳридаги уйлардан бирида катта ёнғин чиқди

Бугун, 15 июнь куни соат 10ларда Андижон шаҳри «Ёйилма» МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли 1-уйда ёнғин ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида “Кун.уз” сайти ёзмоқда. Олов асосан ...