Ўзбекистонда балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайди?

Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги учун ижара тўловини ҳисоблаш ва ундириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди. Улар уч ой ўтгач кучга киради, деб ёзмоқда Norma.

Ўзгартиришларга мувофиқ, бир гектар табиий сув ҳавзасининг ўртача маҳсулдорлиги ўзгармас коэффициент – 10 кг тарзида белгиланмоқда. Шу муносабат билан балиқ овлаш хўжаликлари томонидан тўланадиган ижара ҳақи тўловини ҳисоблашда сув ҳавзалари участкалари маҳсулдорлигига боғлиқ ҳолда қўлланиладиган ставкалар миқдори ўзгаради. Қуйидаги формулалар бўйича ҳисоблаш зарур бўлади:

Маҳсулдорлик

(га/кг)

ЭКИҲ

(%да)

Ижара ҳақини ҳисоблаш формуласи

ЭКИҲ = 202 730 сўмдан келиб чиқилганда ижара ҳақининг миқдори

(сўм)

10 гача

100,0

(10 х 1 х 100% ЭКИҲ / 100)

20 273

10,1 дан – 30 гача

90,0

(10 х 1 х 90% ЭКИҲ / 100)

18 246

30,1 дан – 50 гача

80,0

(10 х 1 х 80% ЭКИҲ / 100)

16 218

50,1 дан – 70 гача

70,0

(10 х 1 х 70% ЭКИҲ / 100)

14 191

70,1 дан – 80 гача

60,0

(10 х 1 х 60% ЭКИҲ / 100)

12 163

80,1 дан – 90 гача

50,0

(10 х 1 х 50% ЭКИҲ / 100)

10 136

90,1 дан – 100 гача

40,0

(10 х 1 х 40% ЭКИҲ / 100)

8 109

100,1 дан юқори

30,0

(10 х 1 х 30% ЭКИҲ / 100)

6 081

Батафсил: www.norma.uz

ЭКИҲ миқдори ўзгариши билан бирга ижара ҳақи суммасининг миқдори ҳам ўзгаради.

Ҳужжат 16.08.2019 йилдан кучга киради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади

GM Uzbekistan корхонаси Captiva ўрнини босиши лозим бўлган автомобилларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат“ АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль ...

Интернет-бухгалтерия ва электрон ҳужжатлар айланмаси ишингизни осонлаштиради

Энди ҳужжатларни юбориш жуда қулай, осон ва бу аввалгидек кўп вақтни олмайди. Сир эмаски, интернет-муносабатлар кўп пул, куч ва вақтни тежайди, бу айниқса, «вақт—пул» қоидаси ...

Жаҳон банки водийлик тадбиркорларига 200 миллион доллар кредит беради

Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 200 миллион доллар кредит беришни маъқуллади, Бу ҳақда банк ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400