Қозоғистонда юз берган ЙТҲда тўрт ўзбекистонлик жабрланди, улардан бири — реанимацияда

19 май куни тахминан соат 18.00да Қозоғистоннинг Манғистау вилояти «Бейнеу-Тажен» автомагистралининг 82-километрида ичида 7 та одам, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жойлашган «Лада Ларгус» енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига таяниб хабар қилди.

ЙТҲ оқибатида воқеа жойида Туркия фуқароси вафот этди, қолганлар Бейнеу туман касалхонасига жойлаштирилди. Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Аширов Бобомурад Базарбаевич (1991 й.да туғилган) мазкур тиббий муассасанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда. Қолган жароҳатланганларга, жумладан Ўзбекистон фуқаролари Аширов Дурдимурад Базарбаевич (1990) Шавхумов Каримбай Юлдашевич (1980) ва Гошаров Хайитмурад Атажановичга (1984) касалхонадан рухсат берилди.

Бейнеу тумани полиция бўлими томонидан мазкур масала ўрганилмоқда.

Жароҳатланган фуқароларга амалий кўмак бериш, жумладан Б.Ашировга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун элчихона Манғистау вилояти ва Бейнеу тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатди. Айни пайтда фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«буюк келажак» эксперти ўзбекистонда икки фуқаролик жорий этишни таклиф қилди

"Буюк Келажак" эксперти Нур Парпиев Ўзбекистонда икки фуқароликни жорий этиш таклифи билан чиқди. Унинг бу ҳақдаги мақоласи ЎзА томонидан эълон қилинди. Қуйида мақола тўлиқ ...

https://youtu.be/_y8FxKMUYng

Асака: “ҳамкорбанк”нинг зўравонлари

Мамлакатимиздаги миллионлаб "дангасалар" қаторида жияним ҳам чет элда тирикчилик қилиб юрибди. Куни-кеча синглимга ишлаб топган пулидан жўнатган экан. Синглим пулни олиш учун ...