Аҳмадбой: «Одамлар худодан қўрқсин. Улар пулни ўз хоҳиши билан олиб келган, ҳеч ким мажбурламаган»

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етди. Бу ҳақда “Кун.уз” ёзмоқда.

Судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Ижтимоий тармоқларда Аҳмаджон Турсунбоевнинг ОАВга берган интервьюси тасвирланган видео тарқалди.

«Мен суд ҳукмидан норози эмасман. Бир нарсани илтимос қиламан: фуқаролар пулни ўз хоҳиши билан олиб келган, уларни ҳеч ким мажбурламаган. Фуқаролар худодан қўрқсин, 10 минг пулини 20 минг, 25 минг қилиб олган. Йўқ нарсани, уйимни сотдим, жойимни сотдим, деб туҳмат қилмасин. Худодан қўрқсин.

Мен ўзим учун тўғри ишлаганман, фуқароларни алдамаганман. Фуқаролар ўз хоҳиши билан пул олиб келган. Фуқаролар кўпайганидан кейин қонуний қилиб фирма очишга мажбур бўлганман. Мен бировни алдаб, пулини олмаганман. Ўз хоҳиши билан берган. Қайси одам шунчаки 10 минг долларини 20 минг доллар қилиб олади, банкка борса, банк буни ҳеч қачон қилиб бермайди. Банк бир йилда 10 минг долларни 12 минг қилиб беради. Ҳеч ким уларни мажбурламаган, ўз хоҳиши билан олиб келган. Мақсади пулини пул қилиб олиш бўлган.

Мен муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичдан узр сўрайман, ҳам ёрдам сўрайман. Президентимиз афв этсалар, чорва, паррандачилик қиламан. Халққа фойдам тегсин, олдин ҳам фойдам теккан. Камбағални бой қилганман», – дейди у.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...

“мирзиёев сиёсатининг ҳиди чиқа бошладими?”

  "Тошкент шаҳри Кўҳна Чўпонота маҳалласи. Домда умуман яшаб бўлмаяпти. Чунки биринчи қаватда қўшнилар товуқлар боқишади. Ойнани очишимиз билан товуқ аҳлатининг ҳидига ...

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400