Хоразмда обунадан тушган маблағлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Матбуот тарқатувчи” АК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текшириш ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Текширишда “Матбуот тарқатувчи” АК Хоразм вилояти шўъба корхонаси директори О.К. 2017-2018 йилларда обуначилар томонидан тўланган 1,3 млрд. сўм пул маблағларидан 562,3 млн. сўмини ўғли А.К. ва қариндоши С.Ш.га қарашли “У.З.” МЧЖга ўтказиб талон-торож қилганлиги аниқланди.

Жумладан, ушбу пул маблағлари эвазига “Каптива”, “Ласетти”, “Нексия” русумли автомашиналарни ҳамда шўъба корхона негизида ташкил этилган Ҳазорасп босмахонаси балансида бўлган ҳақиқий баҳоси 750,0 млн. сўмлик бино ва иншоотларни 16,7 млн. сўмга сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлиги аниқланган.

Текширув давомида етказилган зарардан 562,0 млн. сўми ундирилиши таъминланган.

Худди шундай, “Матбуот тарқатувчи” АК Хонқа филиали раҳбари М.Р. ҳам 2018 йилда обуначилар томонидан тўланган 365,5 млн. сўм пул маблағларидан 214,0 млн. сўмини қариндоши Ш.А.га тегишли бўлган “А.С.” ХКга ўтказиб талон-торож қилиб, ушбу пул маблағлари эвазига Урганч шаҳридан турмуш ўртоғи А.А. номига уй сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан О.К. ва М.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўнғирот-тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд nexia машинаси билан тўқнашиб кетди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумот беришича, жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 16:35ларда  Қўнғирот-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган ...

Ўзбекистонда ёзув ислоҳотини ўтказиш давлат ғазнасига қанчага тушади?

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди. Унга кўра, тўртта ҳарф ўзгарди (Óó, Ǵǵ, Şş, Çç), "Ц" товушини ифодаловчи ...

Электр энергиясига кўп пул тўламаслик учун нима қилиш керак?

Сифатли ва барқарор коммунал хизмати бутун дунё бўйича танқис ҳамда қиммат ҳисобланиши сир эмас.  (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400