Ўзбекистонда расман 1 миллион 391 минг киши ишга муҳтож бўлмоқда

2019 йил 22 май Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида ҳисобот берди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда. 

Вазирнинг ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда ишга муҳтож аҳоли сони – 1 миллион 391 минг кишини ташкил этмоқда.

Ҳозирги кунда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони – 18 954 минг (ўсиш – 1,0%), банд аҳоли сони – 13 376 минг (ўсиш – 1,3%) нафарни ташкил этади. Расмий секторда бандлар – 5 403 минг кишини ташкил этиб (ўсиш – 3,4%), расмий бандликнинг умумий бандликдаги улуши 40,5%ни ташкил этмоқда. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар – 7 964 минг (59,5%), шу жумладан, хорижда ишлаётганлар – 2 365,4 мингни ташкил этади.

Жорий йил биринчи чоракда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди (ўтган йил шу даврда – 9,7%), 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида – 15,3 фоиз, аёллар орасида – 13 фоиз. Энг юқори ишсизлик Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (9,7%) қайд этилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“нима учун бизда ишламоқчисиз?” саволига қандай жавоб бериш керак?

"Нима учун бизнинг компаниямизда ишламоқчисиз?". Бу савол эртами-кечми ишга жойлашаётган ҳар бир инсонга берилади ва унга жавоб беришнинг бир неча кенг тарқалган турлари ...

Чет элга кетган ўзбекистонликлар сони икки бараварга кўпайди

Охирги икки йилда чет элга борувчи Ўзбекистон фуқароларининг сони сезиларли даражада ортди. Бу ҳақда "Spot"га таяниб "Соф.уз"  хабар берди. Масалан, 2017 йилда бу кўрсаткич ...

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400