Номинг ўчсин, монополия

Кеча блогер @kurbanoffnet ўз каналида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ички рейслар учун билет нархлари оширилганини тасодифан билиб қолгани, масалан, 4 май куни Тошкент-Урганч рейси бўйлаб Y классда 461 минг сўм эвазига парвоз қилган бўлса, эндиликда худди шу класс учун билет нархи 887 минг сўм этиб белгилангани ҳақида ёзди. Бу дегани ЎҲЙ айрим класслар учун билет нархларини салкаам 2 баробарга оширган!

Блогернинг айтишича, энг ёмони бу ҳақида монопол компания ҳеч қандай хабар бермаган. На ўзининг расмий сайтида, на бошқа ОАВларда. Албатта-да, нима учун улар хабар бериши керак? Ахир ўзи хон, кўланкаси майдон бўлса. Истаган пайти, истаган нархини қўя олса. Ахир қизиққон-да у! Монопол-да у!

Истеъмолчилар ҳуқуқи, дейсизми? А, нима? Нима у? Ейдиган нарсами? Монопол ташкилотларни истеъмолчилар мутлақо қизиқтирмайди. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. «Ёқса шу, ёқмасанг катта кўча» принципида ишлашади.

Ваҳоланки, «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасида ваколатли органнинг нархлар (тарифлар) бўйича қарори табиий монополия субъектлари томонидан улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, дея белгиланган.

ЎҲЙ эса бу ҳақида нархлар ошириб бўлингандан кейин, бугун Газета.уз сайти орқали хабар бермоқда. Агар блогер Kurbanoff бу ҳақида ёзмаганида балки ҳеч қачон хабар беришмаган ҳам бўлармиди, ким билсин. Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп деган нақлни жуда яхши кўришадиди бу монополларимиз.

Компания нима учун қонунларга ва халққа (истеъмолчиларга) бу даражада ҳурматсизлик қилганлиги ҳақида бирор расмий тушунтириш (узр сўраш демайман, майли) берармикин?

Айтганча, Монополияга қарши курашиш қўмитасидан эса «Сувсоз» билан боғлиқ воқеадагига ўхшаган тезкор муносабат кутиб қоламиз.

Манба:Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда 200га яқин кончи норозилик акциясини ўтказмоқда

Қарағанда вилоятидаги конда тунги сменада ишлаган 200га яқин кончи смена вақти туганидан сўнг 11 декабрь куни эрталаб юқорига чиқишни истамади. Норозилик акцияси ўтаётган ...

Ўзбекистон қонунларида «милиция» сўзи бутунлай ишлатилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ...

Бизга «жайдари» болалар керакмасми?

Ўғлим футболга боради. Футболнинг ҳақиқий ишқибози. Телевизор қаршисида миллионлар ўйинини томоша қилиб футболчи бўлиш орзусида ёнаётганини кўриб, уни футбол тўгарагига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400