Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи зўрланди

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи иштирокида даҳшатли воқеа юз берди. Бу ҳақда Россия матбуотига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда.

18 май куни Ўзбекистоннинг 33 ёшли фуқароси бўлган аёл интернет орқали «Ватандош» ўзбеклар минтақавий ташкилоти раҳбари Усмон Баратовга мурожаат қилган. Аёлнинг айтишича, 5 майдан 9 майгача бўлган вақт оралиғида Дачний проспект-24 манзилидаги уйда жойлашган квартирада икки нафар номаълум шахс уни ва 12 ёшли қизини зўрлашган. Шу билан бирга, улар кўрсатилган квартирада куч билан ушлаб турилган.

Тергов қўмитаси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси (зўрлаш) ва 127-моддаси 2-қисмининг «д» ва «ж» бандлари бўйича (икки ёки ундан ортиқ шахсни, шу жумладан вояга етмаган шахсни ноқонуний равишда куч билан ушлаб туриш) жиноят иши қўзғатди.

Бу жиноятни содир этишда гумон қилиниб Тожикистоннинг 47 ёшли фуқароси қўлга олинди. У ҳеч қаерда ишламайди – яъни, нолегал. Эркак Петербургда миграция рўйхатида қайд этилмаган. Шунингдек, хабар қилинишича, ўзбекистонлик аёл ва унинг қизи ҳам миграция рўйхатига қўйилмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каримберди тўрамурод: мендан журналист чиқмади

Хуллас, мен ҳақиқий журналист бўлолмадим. "Агар ноҳақдан ноҳақ, очиқчасига жўрттага қамалган олтиариқлик тадбиркор Солижон ҳожи Мирзажоновнинг оқланишига ёрдам беролсам, ...

“биринчи ечим, аввал шу муаммонинг борлигини тан олиш”

Рамазоннинг биринчи куни "Саодат" масжидидаги воқеалар ҳақида пост қолдирган эдим. Болалар қай тариқа киритилмагани ва биз қай тариқа ҳаракат қилиб олиб кирганимизни ...

Онасига кераги бўлмаган чақалоқ…

Меҳринисо катта пул топиш илинжида Россияга йўл олди. Бироз меҳнат қилгач, яшашнинг осон йўлини танлади. Ҳомиладорлиги маълум бўлганда, бегона юртда бола олдиришнинг иложини ...