Тошкент шаҳар солиқ органларининг аттестациядан ўта олмаган 25 фоиз ходими ишдан бўшатилади

Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг якунлари бўйича пойтахтдаги давлат солиқ хизмати органларининг 1100 ходимидан 43 фоизи аттестациядан муваффақиятли ўтди, 32 фоизи шартли равишда тасдиқланди, 25 фоизи эса ўз билимларини тасдиқлай олмади.

Ушбу аттестация жараёни 2016 йилдан бери биринчиси бўлди. Аттестация янги солиқ концепцияси ижросини таъминлаш учун ходимларнинг қонун ҳужжатларини қанчалик билиши, профессионал жиҳатдан ўз лавозимига мос ёки мос эмаслигини аниқлаб беришда муҳим аҳамиятга эга.

Аттестация якунлари бўйича лавозим даражасини пасайтириш ёки кўтариш, мавжуд захираларга эга йўналишда ходимларни бўшатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинади. Ушбу чоралар коррупцион элементларни аниқлашга ҳам қаратилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бутун аҳолиси “фақир” бўлган биздан бошқа давлат йўқ

Бир гуруҳ зиёлилар "фуқаро" сўзидан воз кечишни таклиф қилмоқда  Мустақиллик шарофати билан Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди, кўплаб давлатлар ...

Блогерлар президент билан учрашди бироқ самарқанддан биронта блогер қўйилмади

Бугун ҳамманинг оғзида Президентнинг блогерлар билан учрашуви. Ҳамма шуни гапираяпти, шуни ёзаяпти. Лекин бўлиб ўтган ишлар самарқандлик блогерларни таъбини бироз тирриқ ...

Бухоро шаҳар ҳокимлиги бош прокуратура хабарини инкор қилмоқда

Кеча, 24 январь куни Бош прокуратура матбуот хизмати Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, ...