Тошкентдан 400 000 вилоятлардан 200 000 АҚШ долларига уй сотиб олган хорижлик Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5731, 28.05.2019 й.) Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, 111 та мамлакат фуқароларига қуйидаги миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилди:

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.

Эндиликда гидлар (экскурсия етакчилари), кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим тўғрисидаги дипломи ёки гидлар йўналиши бўйича қайта тайёрлаш тўғрисидаги гувоҳномаси бўлган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Илгари мазкур фаолият фақат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатини олган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиёнинг энг ёш it-миллиардери қандай қилиб бойигани ҳақида

  ШУҲРАТ САТТОРОВ   548  27/08/2017 Forbes журнали яқинда DJI компаниясига асос солган хитойлик Фрэнка Ван Таонинг капиталини ҳисоблаб, уни технология йўналиши бўйича ...

Собиқ «абу сахий» бозори​даги тадбиркорларга кўчма савдо расталарини олиб ташлаш буюрилмоқда

16 январь куни собиқ «Абу Сахий» бозори, ҳозирги «Тошкент ипак йўли» савдо-комплекс мажмуаси ҳудудида фаолият олиб борувчи сотувчиларга савдо ўринлари ташқарисига ўрнатилган ...

Coca-cola россия компаниясини судга берди

Россияда Coca-Cola ўрнига RuCoLa- ишлаб чиқарилади. «Напитки из Черноголовки – Аквалайф» компанияси Роспатентга рўйхатдан ўтиш учун ариза берган. Шундан сўнг Coca-Cola ...