Хуршида Тиллаевани алдашдими ёки ўзи адашдими?

Хуршида Тиллаеванинг ЎзАда чиққан сўзлари: «Мен адашдим. Кимларнингдир гапига қулоқ солиб, видеомурожаат тайёрлаб, ‘Озодлик’ка юборибман. Аслида қилган бу ишим нотўғри экан»

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА, давлатнинг бош ахборот тарқатувчиси) мухбирлари Фахриддин Убайдуллаев ва Зуҳриддин Умурзоқовнинг ёзишича, андижонлик Хуршида Тиллаевага «атрофидаги фисқу-фасод тарқатувчи, тирноқнинг орасидан кир қидирувчи баъзи бир инсонлар… ‘Менга уй бериб, Президентимиз кетгандан кейин чиқариб юборишди, деб интернет орқали овоза тарқатсанг, коттеж-уйли бўласан’, деган. Табиатан содда қиз уларга ишонган».

«Мен адашдим. Кимларнингдир гапига қулоқ солиб, видеомурожаат тайёрлаб, ‘Озодлик’ка юборибман. Аслида қилган бу ишим нотўғри экан. Ахир аввал қандай оғир шароитда яшар эдик. Янги уйдаги шароитлар билан ер билан осмонча фарқи бор. Онам, укам, синглимга, қолаверса, опамга барча шароитларга эга уй берилганидан қалбимда фақат шукроналик туяман. Насиб этса, Мустақиллик байрами арафасида ўзим ҳам фарзандларим билан янги уйга кўчиб ўтаман. Худога шукр, бугун ишим бор, даромад топяпман, қизим Жасмина, ўғлим Аброрбек бағримда», — деб айтган Хуршида Тиллаева, агар ЎзАнинг ёзганларига ишонадиган бўлсак.

«Аввал, бундай уйларда яшашни ҳатто хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз. Икки қизим турмушдан ажраган, ногирон фарзандим бор, яшаш шароитимиз жуда оғир эди. Янги уй қилиш биз учун фақат орзу эди. Давлатимизга, Президентимизга раҳмат. Биздай оддий инсонларга мана шундай кошона уйлар қуриб берилди. Қизим, кимларнингдир гапига кириб, нотўғри иш қилибди. Бундан мен жуда афсусдаман. Агар шунчалик эътиборга, кўмакка шукр қилмасак, гуноҳкор бўламиз», — деб қўшимча қилган Хуршида Тиллаеванинг онаси Ҳалимахон ая, агар ЎзАнинг ёзганларига ишонадиган бўлсак.

Эҳтимол, Хуршидахон бошқаларнинг фисқу фасодига учгандир, лекин қолган аёллар-чи?

Манба:daryo live

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Танқид  устуворми, ё таҳлил?

        Кейинги пайтларда интернет тармоқларидаги узатилаётган ахборот кўламини кузатиб ҳайратим ортади. Пролетариатнинг “доҳий”си Владимр Ильич таъбири билан айтилган ...

Қирғизистоннинг янги президенти сооронбой жээнбеков, унинг оиласи ва қариндошлари ҳақида нималар маълум?

Фото: kabar.kg Қирғизистоннинг янги президенти этиб Қирғизистон социал-демократик партиясидан илгари сурилган номзод ва Алмазбек Атамбоевнинг вориси Сооронбой Жээнбеков ...

Фарғоналикларнинг мажлисбозликдан тинкаси қуримоқда

Ўзбекистон республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Зулайҳо Баҳриддиновна мана 10 кундирки Фарғона шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолиятини текширмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400