Ўзбекистонликлар дам олиш куни ҳам ишлашга мажбур қилиниб, ойликларидан ушлаб қолинмоқда

Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан республика фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликлар дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлигига таяниб «Дарё» ёзмоқда.

Адлия идоралари яширин анкета ва тест усулларини қўллади ва 100 мингдан зиёд фуқаро билан суҳбат ўтказди. Бунинг натижасида улар Ўзбекистонда ишчиларнинг иш жадвалларига риоя қилинмаслиги, одамлар қўшимча иш ҳақисиз ишдан ташқари ишларга жалб қилинаётганлиги, иш ҳақи миқдорини инобатга олмаслиги ва етарли меҳнат шароитлари билан таъминланмагани маълум бўлди.

«Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилмаслик мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги мақомига салбий таъсир кўрсатиши мумкин», — дейилади хабарда.

Адлия вазирлиги қонунга кўра, ҳафтасига олти кун ишлайдиганларнинг кундалик иш давомийлиги етти соатдан ошиши, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ошмаслиги керак. Ишдан ташқари хизмат фақатгина ходимнинг розилиги билан қўлланилиши мумкин. Шу билан бирга, қўшимча иш вақтида иш ҳақи икки баробардан ҳам кам бўлмаган миқдорда тўланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, ҳафта охирида ва байрамларда ишчиларни мажбурий ишда жалб қилиш банк ва молия (32,1%), таълим (30,5%) ва соғлиқни сақлаш (28,2%) соҳасида кенг тарқалган.

Бундай тартиббузарликлар Самарқанд (40,5%), Андижон (34,5%) ва Тошкент (32,9%) вилоятларига тўғри келади.

Бундан ташқари, ишчиларнинг хизмат вазифаларига кирмайдиган топшириқларни бажаришга жалб қилиш, уларнинг розилигисиз амалга оширилиши тақиқланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухоро мххчилари ва “лохмач”лар 18 йилгача озодликдан маҳрум этилди

  Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий суди Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Бухоро вилояти бошқармасининг бир гуруҳ собиқ ...

Тошкентда «қора» бозорда доллар 8450 сўмдан сотилмоқда

Тошкентда 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. «Департаментнинг Тошкент ...

20 йилки ярим ўлик бўлиб яшаётган тожик аёллари

Анора СаркороваБи-би-си, Душанбе Фото муаллифлик ҳуқуқиСОЛОВЬЕВ АНДРЕЙ/TASSImage captionХатлоннинг Қумсангир қишлоғидан қочаётган аёллар ва болалар. Тожикистондаги фуқаролар ...