Бугун, 3 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтмоқда. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда. Унда Президент Тошкент вилояти иккига бўлиниши ҳақида маълум қилган.
Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодиётни умуман тушунмаслигини таъкидлаган. «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ҳоким раис бўлмайди… Раҳбар ватанпарвар бўлиши керак, халқпарвар бўлиши керак! Қайси биринглар халқни яхши кўрасиз?», — деган Президент.