Мирзиёев Собир Муродовни ўз ишини эплай олмагани учун ишдан олди

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими Собир Муродов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб “Кун.уз” хабар бермоқда.

«Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот Республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди», дейилади хабарда.

Президент вилоятнинг бошқа туманларидаги аҳволни ҳам танқид қилган.

«Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Бўка…

Аҳоли яшаш шароити республикага нисбатан 3 баравар кам. Вилоятда 121 минг киши ишсиз, 117 минг киши хорижда – ишлагани кетган, 137 минг ёш иқтисодий оғир аҳволда.
117 минг киши – хорижда. Шулар биздан розими? Онаси ҳар куни боласини дуо қилмагани учун биздан розими?

Нуронийлар гапирмайди. «Бағрикенгмиз, бағрикенгмиз…» гапиринглар. Аччиқ-аччиқ қилиб гапиринглар…», деган президент.

Собир Муродов 2018 йилнинг февралида Ботир Раҳимов ўрнига Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида иш бошлаганди. Ботир Раҳимов эса 2017 апрелидан туманга раҳбарлик қилганди.

Энди туманга ким янги ҳоким бўлиши ҳозирча маълум эмас.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

У. бакиров: кечаги хавотиримиз, бугун ўз тасдиғини топди

Кеча, 18 сентябрь оқшомида президент Мирзиёевнинг Тошкент аэропортидаги "сирли" сафари ҳақида биринчи бўлиб камина, "БУГУН ПРЕЗИДЕНТ АҚШга ЖЎНАБ КЕТДИ, ЛЕКИН..." номли мақола ...

Эквадорда 1100 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

30-апрелда Эквадорнинг учта провинциясида жорий этилган фавқулодда ҳолат вақтида 1131 киши ҳибсга олинган. Президент Гилермо Лассонинг қароридан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ...

Ўза омон бўлса материал топилади! ёки наҳорги ош…

Ўткир Қаламтебратар Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни қилган маърузасида сиёсий партия нашрлари фаолиятини кескин танқид қилди. Партиялар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400