Ўзбекистонда ўқувчи қизларнинг юбкаси тиззани ёпиб туриши шарт

“Ҳуқуқий ахборот” канали ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қўйиладиган талабларни эслатди.

Унга кўра, кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги, қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 – 15 см пастда бўлиши, ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши, оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги лозим.

Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида замонавий ягона мактаб формаси жорий этилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди

Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ...

5 ёшли қизалоғини печкада ёқиб юборган ота-она ҳибсга олинди

Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди. Бу ҳақда Украинанинг Житомир вилояти миллий полицияси матбуот хизмати хабарига таяниб ...

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...