Оқ қўй, қора қўй, ҳаммасиям бир қўй

ХДП етакчиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Наманган давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов тайинланган.

Бундан бир оз олдинроқ “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Сарвар Отамуродов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз аризасига кўра ишдан бўшатилиб, ўрнига Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров тайинланганди.

Ҳозирча, ушбу рокировкалар сабаби номаълум. Бир ой ичида

бошқа ишга ўтган собиқ партия лидерлари сўнгги сайловда Президентликка номзод бўлганди. Сайловда Шавкат Мирзиёевга рақиблик қилган партия етакчиларидан фақатгина Наримон Умаров постда қолмоқда. Аммо экспертлар «Адолат» СДП раҳбарияти ҳам тез орада ўзгаришини тахмин қилишмоқда.

Наримон Умаров, шунингдек, Ўзбекистондаги алмаштирилмаган ягона партия етакчиси бўлиб қолмоқда. 2018 йилнинг августида «ЎзЛиДеП» раиси ҳам ўзгарган эди. Ҳозир партияга собиқ меҳнат вазири Актам Ҳайитов етакчилик қилмоқда.

Жорий йил декабрда Ўзбекистонда Олий Мажлисга сайловлар бўлиб ўтади. «Only in Uzbekistan» каналининг ёзишича, сайлов кампаниясига 3 ойдан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда сиёсий партиялар лидерларига “раҳмат” айтилиб, бошқа лавозимларга ўтказилаётгани декабрдаги сайловларга “янги юзлар” билан кириб боришга қарор қилингани билан боғлиқ.

Ўзбекистондаги партияларнинг ҳеч бирига симпатиям йўқ  Уларнинг лидерларига-ку умуман. Мен учун оқ қўй, қора қўй, ҳаммасиям бир қўй. Шунчаки қачондир партиялар кимларнингдир йўриғи биланмас, электоратининг манфаатини ўйлайдиган сиёсий кучга айланишидан умидворман. Депутатларнинг қўғирчоқлиги ҳам кўп жиҳатдан партиялар етарлича сиёсий куч бўлиб шаклланмагани билан боғлиқ, назаримда. Шу сабабли ҳам уларнинг лидерлари сайланишмаяпти, балки тайинланишмоқда.

Яқин келажакдаги беш йилда ўзбек парламентининг қандай қиёфада бўлиши декабрдаги сайловларга боғлиқ. Кўпчилик сайловлар ҳаққоний ўтиши, парламентга янги қон келиб қўшилиши, Ўзбекистон чинакам парламентар мамлакатга айланишини кутишмоқда. Шу маънода бу каби ўзгаришларни «ҳазм» қилолмайдиган эски кавалериянинг алмашаётгани бир тарафдан хурсанд қилса, бошқа тарафдан бу рокировкалар табиий равишда амалга ошмаётгани кишини ўйлантиради. Кутамиз, кузатамиз, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Тузатиш: Экологик партиянинг ҳам раҳбари алмашмаган экан. Унинг ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлмагани, сиёсий саҳнада бор-йўқлиги билинмагани учун ҳам бундай партия борлиги эсимда йўқ экан, очиғи. )


Манба:Niyozovchasiga телеграм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг учинчи бош прокурори отабек муродов ҳам қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Отабек Муродов ҳам устозлари ортидан қамоққа олинди. Аввалига Рашиджон Қодиров, кейин Ихтиёр Абдуллаев ва ниҳоят мана Отабек ...

3000 минг доллар пора олган чиноз туман суди раиси ҳибсга олинди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани жиноий ишлар бўйича суди раиси пора олишда айбланиб ушланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Судья 3000 минг доллар пора олганликда ...

Ўзбекистон туманида ўқитувчилар йўқ нарса учун қарздор қилинмоқда

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 49-мактаб бор. Ўқувчи кўп, таълим икки сменада берилади. Ўқитувчилар, мактаб ишчилари орасида узоқдан (дейлик, Қўқондан) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400