Ўзбегимни шарманда қилманг жаноб Купер!

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркия меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бизга кучли термалар билан ўртоқлик ўйинлари нимага керак эди? Боримиз шу дейсизми? Йўқ, бизда кучли, иқтидорли футболчилар аслида етарли. Турклар билан ўйинда европаликлар гўё очиқчасига биздан кучлидек. Аслида футболчиларга мотивация, ўзларига бўлган ишонч етишмади. Термамизга кучли, тажрибали мураббий шарт эмас. Уларга мотивация ва ўзларига бўлган ишончни бера оладиган мураббий керак. Биз кўрганмиз Вадим Абрамов даврида ўша ишонч-у, мотивацияларни. Ўша биз билан ўйинларда, ҳавотирга тушган Япония, Жанубий Корея термаларни эзиб юришарди ва ҳозир ҳам буни уддасидан чиқа олишади. Фарқ эса, ҳозир японлар ҳам, корейслар ҳам биздан қўрқмай қўйишди.

Бизга рақибдан ҳайиқиб, ёшболаларча ҳатоларга йўл қўядиган ўйин услуби керак эмас.

Яхшиям-ки, турклар пенальтидан гол ура олишмади ва бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмади. Умуман бор куч, маҳорат билан олдинга интилавермай, ҳотиржам футбол ўйнашди. Акс ҳолда шарманда бўлишимиз турган гап эди. Биз кўрганмиз бу йигитларимиз бундан-да, яхши ўйнай олишларини. Аммо Туркиядан, Европа бўлгани учунми, чўчиб ўйнашди. Бу йигитларга мотивация беринг ўзларини кўрсатишади. Бу Туркиянгизни асосий футболчиларини майдонга туширишга мажбур қилиб қўйишарди.

Тўғри, кимгадур Гвардиола, кимгадур Моуринионинг ўйини ёқади. Бу нормал ҳолатлиги ҳам тўғри. Аммо яна бир масала бор-ки, Самвел Бабаян услуби кимгадур ёқишига ишонмайман. Шу қаторда Купернинг услуби ҳам миллионлаб ишқибозларга ҳуш келмаяпти. Эртага Бабаяннинг куни бошимизга тушмасин. Ўзбегимни шарманда бўлишига йўл қўйманг. Ўзбекистон буюк ва бетакрор юрт, миллат билан ўйинда Туркия каби жамоалар машғулот ўтагандек шарманда қилишларига йўл қўйманг.

Булар ҳақида айтгим, ёзгим келмайди. Дилим, қалбим ва Ватанга бўлган муҳаббатим тинчлик бермайди. Битишга улгурмаган яралар, мана бундай ўйинлардан кейин оғриқ, қийноқ беради ва мийядан қўрқинчли ҳаёллар ўтади.


Манба:«SPORTS.uz»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сардор рашидов португалияда илк шахсий совринини қўлга киритди

Португалиянинг «Насьонал» клуби яримҳимоячиси Сардор Рашидов мамлакат чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Фейренси» (4:0) клубига қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб ...

Ўзбекистон мтжнинг 1996 йилги осиё кубогидаги иштироки қандай бўлган?

Вакилларимиз 1996 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган чемпионатдан бошлаб ҳозиргача мунтазам тарзда қатнашишмоқда. Қуйида ҳамюртларимизнинг Осиё Кубокларидаги ...

Ўзбекистонлик спортчи бекзод нурматов жангдан кейин инсультга учраб, вафот этди

Ўзбекистонлик жангчи Бекзод Нурматов 28 ёшида вафот этди, деб ёзади “Трибуна.уз” сайти. 4 октябрь куни спортчи Грозний шаҳрида ўтказилган Absolute Championship Akhmat 100 ...