Қозоғистонда 16 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланди

Ўзбекистон ТИВ 16 нафар Ўзбекистон фуқароси таъмирлаш ишлари олиб борилган уйда маиший газдан заҳарлангани ҳақида хабар берди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 3 июнь куни соат 00:15да Қарағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газдан заҳарланиши қайд этилган.

Ўзбекистон фуқаролари жойлаштирилган Қарағанда вилояти тиббиёт маркази токсикология бўлими томонидан оғзаки берилган маълумотга кўра қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари заҳарланган:

– Ҳусанов Сардор 20.07.2001 й.т.;
– Джураев Валентин 15 04. 1998 й.т.;
– Ҳусанов Шарип 08.02.1973 й.т.;
– Точканов Алишер 17.10.1996 й.т.;
– Неъматов Баҳадур 30.03.1992 й.т.;
– Элбаев Одил 12.04.1986 й.т.;
– Елбаев Фарруҳ 02.02.1992 й.т.;
– Точканов Шаҳзод 10.03.1999 й.т.;
– Точканов Дастан 24.10.1995 й.т.;
– Точканов Айбек 15.02.1996 й.т.;
– Искандаров Обид Саллоходинович 01.08.1995 й.т.;
– Самиев Азбек 01.01.1998 й.т.;
– Ҳусанов Эгамберди 25.01.1976 й.т.;
– Маурутов Иззат 01.01.1991 й.т.;
– Ҳусанов Нияз 01.01.1990 й.т.;
– Ҳусанов Кобонует 18.04.1982 й.т.

Қозоғистон ваколатли органларининг дастлабки тахминларига кўра мазкур ҳодиса Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини бажарган янги қурилаётган уйда бензин агрегатидан ис гази чиқиши оқибатида содир бўлган.

Ҳамюртларимиз “маиший газ,  жумладан ис газидан ингаляцион заҳарланишнинг ўртача оғирлик даражаси. Токсикогипоксик энцефалопатия” ташхиси билан касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур кишилардан Э. Ҳусанов, И. Маурутов, Н. Ҳусанов ва К. Ҳусановга соғлиғининг барқарор ҳолатда эканлиги учун рухсат берилган.

Қарағанда шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур фавқулодда ҳолатнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона томонидан мазкур масала назоратга олинган ва мурожаат учун махсус телефон рақами очилган:  +77772182020.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда мма нинг профессионал жангчиси муслим омонов ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. «7news.uz»нинг  хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб ...

Астрахан вилоятида йўловчи поезд ичидан ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Астрахан вилоятининг “Оқсарой” назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида “Тошкент-Волгоград” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи ...

Тожикистонда қамоқда ўтириб, гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилувчилар фош қилинди

Тожикистон махсус хизматлари Душанбадаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётган бўлишига қарамай Тожикистон-Афғонистон чегараси орқали гиёҳванд моддалар олиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400