Бугунги кунда Ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда

Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида матбуот конференцияси ўтказилмоқда. Тадбирда вазир Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этмоқда, деб ёзади ЎзА сайти.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда.

Ўтган йили бу кўрсаткич 2,5 минг кишини ташкил этган. Шерзод Кудбиевнинг маълум қилишича, вазирлик шу вақтгача ишсизлик нафақасини тўлашни тамомила унутган эди. Мамлакат бандлик тизимида ўтган йиллардан бугунги кунга катта муаммолар мерос бўлиб қолган.

Рақамларга юзлансак, айни дамда 2,5 миллион аҳоли хорижда ишлайди. Мамлакатимизнинг 19 миллион аҳолиси ишга яроқли ҳисобланади. 13 миллион 400 минг киши расмий ва норасмий равишда иш билан таъминланган.

Ўзбекистонда айни пайтда 1 миллион 391минг нафар ишсиз мавжуд.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 олмазорда nexia-3 автоҳалокатга учраб натижада 23 ёшли ҳайдовчи вафот этди

ИИББнинг хабар беришича, автоҳалокат 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 01:40 атрофида Фаробий кўчасида содир бўлган. Унда 23 ёшли Мираюб М. Nexia-3 русумли ...

Ўз фарзандининг қотилига айланаётган оналар, сиз ҳам одаммисиз!

«Интернетда очиқланаётган қотилликлар холва, айтилмаётганлари қанча-ю...» деди биттаси. Шундай шайтонхонлар борки, туққанини ўлдириб гумдон қилганини ҳам билмай қолаверамиз. ...

Ўзбекистон аэропортларида декларация тўлдирмай ўтиш имкони пайдо бўлди

Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида яшил ва қизил йўлаклар ишга тушди. Энди йўловчилар 2000 долларгача маблағи ва декларация қилиниши шарт бўлмаган товарлари бўлса ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400