Ўзбекистонда охирги уч йилда ўқувчилар ўртасида суицид кўпайган

2016 – 2018-йилларда ўрта мактаблар ва ўрта-махсус таълим тизимидаги ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўпайган, жиноятчилик эса озайган.

Минбар.уз’нинг Халқ таълими вазирлиги маълумотига таяниб маълум қилишича 2016 йилда ўрта мактабларда ҳар 10 минг ўқувчидан 0,31 таси, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда эса ҳар 10 минг ўқувчидан 1,53 таси ўз жонига қасд қилган. Бу кўрсаткич 2018 йилга келиб 0,37 ва 2,10 тага ошган.

Жиноятчилик кўрсаткичлари эса камайган. 2016 йили ўрта мактабларда ҳар 10 минг ўқувчига 0,9 та жиноят тўғри келса, 2018 йилда бу кўрсаткич 0,7 тага тушган. Ўрта-махсус таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги жиноятлар кўрсаткичи ҳам 2016 йилги 9,8 тадан 2018 йилга келиб 7 тага тушган.

2017 йили президент Шавкат Мирзиёев аввалги 9+3 ўқув тизимидан 11 йиллик мактаб таълимига ўтишни таклиф қилган эди. Шу таклифнинг афзалликлари ҳақида гапирилганда 11 йиллик таълимда ўқувчилар ўз ота-оналари назоратида бўлиши, бу эса ўқувчилар содир этадиган турли қилмишларнинг олдини олиши айтилган.

Янги 11 йиллик тизим бу борада қанчалик самара бериши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мактабларда 10-11-синфлар ҳали тўлиқ шаклланмаган. Ўсмирликнинг ўтиш даврида ўқувчиларнинг катта қисми ҳали ўрта махсус таълим тизимида. Ўз жонига қасд қилиш мактабларда ҳам, коллеж ва лицейларда ҳам кўпайган. Жиноятчилик эса ҳар иккисида пасайган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский амалдорлардан иш кабинетларига унинг портретларини қўймасликларини сўради

Бугун, 20 май куни Владимир Зеленский расман Украина президенти лавозимига киришди. У Олий рададаги тантанали маросимда қўлини конституцияга қўйиб, қасамёд қилди. Зеленскийга ...

“бобомурод абдуллаевнинг аҳволидан жиддий хавотирдамиз”

Ўзбекистонлик фаоллар МХХ ҳибсхонасида қийноқларга тутилгани айтилган журналист Бобомурод Абдуллаев аҳволидан хавотир билдириб чиқишди. Улар МХХ раиси Иноятов ишдан кетиши ...

Ақш: 290 миллион доллар – суриялик қочоқлар учун ёрдам

    АҚШ Суриядаги фуқаролар уруши натижасида қочоққа айланган шахсларга 290 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда, АҚШ Давлат департаменти баёнотига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400