Санкт-Петербургда ўзбекистонликнинг ўлиги топилди

Ўзбекистоннинг бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 3 июнь куни Санкт-Петербург шаҳри Петроград туманида Ўзбекистон фуқароси, 01.04.1977 йилда туғилган Ойбек Бекчанович Алланазаровнинг жасади топилган. Айни пайтда тергов органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

ТИВ хабарига кўра, бош консулхона вазиятни назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боситхонова эски ходимини ўзига ўринбосар қилиб олди

Хотин-қизлар қўмитаси (ХҚҚ) раиси Элмира Боситхонова ўзига янги (аслида эски) ходимини ўзига маслаҳатчи ва ўринбосар этиб тайинлаган. Танзила Норбоева ХҚҚ раиси бўлганда ...

Мактабларга телевизор ҳарид қилишда давлат ғазнасига 7 млн сом зарар бўлган

Таълим бериш вазирлигининг маъсулиятли шаҳсларига яна бир жиноий иш очилди. Улар мактабларга телевизор сотиб олишда давлат ғазнасига 7 млн сомдан ортиқ зиёнга дучор қилган.  ...

Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда — юнисеф

Ўзбекистонда беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг 57 фоизи неонатал давр -ҳаётининг илк 27 кунида содир бўлмоқда. Уч асосий сабаб — барвақт туғруқ, асфиксия ва инфекциялар. ...