Тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Айтишларича, Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўтказилаётган тадбиркорлар билан учрашувларда энг кўп мурожаат ер ва кредит олиш билан боғлиқ бўлмоқда. Ҳатто, бўш турган, ҳеч кимнинг балансида бўлмаган бинони қайта таъмирлаб, ишга туширган тадбиркорлар эндиликда уни ўз номига ўтказолмай сарсон. Отанга бор, онанга бор қабилидаги муносабат туфайли оддий масалалар ҳам йиллар мобайнида ҳал бўлмаётган экан.

«Туманимиз захирасидаги ердан олиш учун кирмаган эшигим қолмади. Лекин мен иссиқхона қурмоқчи бўлган ўша ер бошқа бировларга бир ҳафтага қолмай бериб юборилди», дейди сурхондарёлик бир ёш тадбиркор.

Аксарият тадбиркорларнинг гапларига қараганда, бизнесни бошлаш учун ер олиш тилла танга топиб олиш билан баробар. Шунинг учун улар Бош вазирнинг қабулхонасидан кўп нарсаларни кутмоқда.

Кредит масаласи ҳам энг оғриқли нуқтага айланган. Айниқса, имтиёзли кредитларга етиб бориш йўллари ўта мураккаблаштириб юборилганмиш.

«Ё зўри, ё зари борлар олишмоқда кам фоизли кредитларни. Ишонасизми, оилавий бизнес учун саккиз ой деганда кредит олдим», дейди қашқадарёлик бир опахон.

Афтидан, одамларни бизнесга жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар ҳали чекка ҳудудларга етиб бормаяпти. Кўп жойларда ҳамон эски ҳаммом, эски тос.


Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонни қарздор қилган лукойлнинг лойиҳаларига saudi aramco қизиқмоқда

Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли бўлган Saudi Aramco нефт компанияси Лукойл билан Ўзбекистонда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари билан қизиқмоқда, деб "Соф.уз" сайти ...

Ўзбекистонда «растаможка»ни икки бараварга арзонлаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобилларнинг давлат божи — «растаможка» ставкаларини икки бараварга пасайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» вакили Рустам ...

Гулнора каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Г. Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп ...