Москва полицияси Ўзбекистон фуқаросини отиб ўлдирди

Россиянинг Москва бўйича ИИВ ББ матбуот хизматининг маълум қилишича полиция ходими қочиб кетишга уринган ўзбекистонликни отиб ўлдирди, деб ёзади “Соф.уз” сайти.

“7 июнь куни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси (ГИБДД) ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ичида Ўзбекистон фуқароси бўлган  “Фольцваген” русумли автомобилни тўхтатишган. Эркакда мастлик аломатлари бўлган. Шунингдек, унинг шахсини тасдиқловчи бирор ҳужжати бўлмаган. Шундан сўнг у Коптево ИИБ полиция бўлимига олиб келинган”, – дея маълум қилди матбуот хизмати ходими.

Унинг сўзларига кўра, сўроқ вақтида ўзбекистонлик деразадан қочиб чиқиб кетишга уринган.

“Полиция ходими унинг ортидан қувиб кетган. Қоидабузар қаршилик кўрсатиб, полиция ходимининг қуролини эгаллаб олишга уринган. Ходим РФ қонунчилигида ўрнатилган тартиб доирасида қурол қўллашга мажбур бўлган”, – дея қўшимча қилишди вазирликда.

Эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёнғин туфайли икки ўзбек москвада ҳалок бўлди

6 август куни Москва вилоятида содир бўлган ёнғинда Ўзбекистоннинг 2 фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими ёзмоқда. Жароҳат ...

Камбағалларнинг ҳажга бориши таъқиқланди

Тожикистон Дин қўмитасининг янги қарорига биноан кам таъминланган яъни камбағал оилалар аъзолари ҳаж сафарига бориши таъқиқланди. Икки йил олдин Дин қўмитасининг қарорига ...

Ўзбекистон маориф тизимида порахўрлик юзасидан 83 та жиноий иш қўзғатилган

Ўзбекистонда 2018 йил бошидан бугунга қадар маориф тизимида коррупция, тамагирлик ва мансабни суиистеъмол қилишга доир 83та жиноий иш қўзғатилган, деб хабар беради Бош ...