Россия компанияси Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон аэропортларини сотиб олмоқчи

Россиянинг «Новапорт» аэропортлар ҳолдинги Қозоғистон аэропортларида улуш сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда ТАССга таяниб “Кун.уз” ёзмоқда.

«Ҳозирда Ақтўбе бўйича музокара олиб бормоқдамиз, биз учун бу муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон ҳукуматининг Остона, Нур-Султон аэропортига алоқадор қарорини кутяпмиз, аммо, эҳтимол, қарор келгуси йил қабул қилинади», – деди «Новапорт» эгаларидан бири Роман Троценко.

Унинг сўзларига кўра, ҳолдинг яна бир неча мамлакатлардаги аэропорт активлари билан қизиқмоқда.

«Бизга Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ёқади, МДҲ ёқади. Биз МДҲ ҳудудида мустаҳкамланиб олишни истаймиз», – деди Троценко.

Унинг сўзларига кўра, битимларнинг параметрлари муҳокама қилинади.

Бундан олдин, «Новапорт» Самарқанд аэропорти реконструкциясини 2022 йилнинг баҳоригача якунлашни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун тошкентда 4 баллик зилзила қайд этилди

Пайшанба куни соат 2:32 да Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ер силкинишлари қайд этилди. Зилзила ўчоғи Қозоғистон ҳудудида, Ўзбекистон чегарасига яқин ерда ...

Паспорт бериш тизимида муаммолар мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги фармонига мувофиқ,  хорижга чиқиш паспортини муомалага тўлиқ киритиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар ...

Жо байден: америкада бензин қимматлайди

Америкада бензин нархи ошиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден журналистларга маълум қилди. Байден бунга сабаб Россияга қарши санкциялар эканлигини айтди. “Биз ҳозир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400