“Сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари” танловига ЕР-ХАЗИНА, СУВ-ГАВҲАР

Маълумотларга қараганда, ер юзида ичишга яроқли сувнинг 70 фоизи қишлоқ хўжалигига сарф бўлар экану шунинг 60 фоизи нотўғри фойдалани,исроф натижасида бекор кетар экан. Тасаввур қилаяпсизми? Яримдан кўпроқ сув қишлоқ хўжалигида исроф бўлаяпти.

Feruzbek Sayfullayev

Исроил сўнгги 5-6 йил давомида қаттиқ сув танқислигига учради. Ҳозир у ерда сувни тежаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Исроил сув муаммосини ҳал этиш учун аввало шўр денгиз сувини чучуклаштириш технологиясини ишлаб чиқди. Қолаверса, оқава сувлардан фойдаланиш, яъни сувдан иккиламчи фойдаланишда ҳам кўп ютуқларга эришди. Ҳозир Исроил 70 фоиздан ортиқ оқава сувлардан қайта фойдаланади. Бу ер юзидаги энг юқори кўрсаткич. Исроил эса бу кўрсаткични 90 фоизга кўтариш ниятида ҳаракат қилмоқда.

Feruzbek Sayfullayev

Ижтимоий тармоқлардан олинган ушбу фактларни бежиз келтирмадик. Гапнинг пўсткалласини айтганда юртимизда ҳам ичимлик сувининг жуда кўп миқдори айнан қишлоқ хўжалигида сарф бўлади. Масалан, қиш мавсумида пахта экиладиган майдонларнинг шўрини ювиш учун тонналаб сув “хотамтойларча” қўйиб юборилади. Бир неча йиллар олдин балки бу усул натижа берган ва соҳада самарали натижа берган бўлиши мумкин. Аммо, сув муаммоси бугунги куннинг долзарб муаммосига айланган бир пайтда назаримизда бу усулни ҳам қайта ўйлаб чиқиш керакмикан?! “Томчи” мобил иловасида келтирилган маълумотларга кўра, суғоришдан олдин ҳаддан зиёд қуриб кетган дала тупроғи одатдаги суғориш усулларини қўлланилгандан кейин унинг намлиги керагидан ортиб кетар экан. Бундай шароитда экин аввал намлик етишмаслигидан, кейинчалик намлик кўплигидан азият чекади, яъни бир стресс ҳолатдан чиқиб, бошқа стресс ҳолатига тушади. Бунда у ўз энергиясини ҳосилни кўпайтириш учун эмас, балки стресс ҳолатидан чиқиб кетиш учун сарфлайди.

Feruzbek Sayfullayev

Юртимизда қадимдан ота- боболаримиз сувни табиатнинг энг бебаҳо неъмати сифатида қадрлаб келишган. Уни исроф қилмай, тежаб ишлатиш ёшликдан ҳар бир инсоннинг қон-қонига сингиб кетган.

Feruzbek Sayfullayev

Бугунги кунда қишлоқ аҳолиси ҳаётининг фаровонлигини ошириш, турмуш тарзини яхшилаш, қишлоқ хўжалигида сувни тежаб ишлатиш мақсадида бир қатор амалий ишларга қўл урилмоқда. Хусусан, сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш орқали дала ва экинзорларни томчилатиб, эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш, эгатга плёнка тўшаб суғориш, ёмғирлатиб суғориш, тупроқ ичидан (остидан) суғориш усуллари ривожлантрилмоқда ва амалиётга жорий қилинмоқда. Биргина томчилаб суғориш усулини оладиган бўлсак, у экиннинг эҳтиёжига мос миқдордаги сувни шланглар ёрдамида бевосита унинг илдиз қатламига етказиб беришга мўлжалланган муҳандислик суғориш усулидир. Томчилаб суғорилганда экин учун ўзига керак бўлган вақтда сув ва озиқ моддаларни олиш имконияти яратилади. Зотан, бу усулда сув бутун далага эмас, балки даланинг экин етиштирилаётган қисмига – экиннинг илдиз қатламига етказиб берилади. Бунда сув билан бирга озиқ моддалар ҳам эритилган ҳолатда берилади. Бундай шароитда сув ҳам, озиқ моддалар ҳам беҳудага исроф бўлмайди, экинга тўлиқ етиб боради. Даланинг барча қисмидаги экинлар бир хилда сув ва озуқа оладилар. Натижада даланинг барча қисмларида экин бир хилда ривожланади ва барқарор ҳосил беради.

Feruzbek Sayfullayev

2018 йилнинг 31 октябрда давлатимиз раҳбари раислигида, ўтказилган қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантириш, соҳага инноватцион технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотлар экспортини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда, сувни тежовчи технологияни қўллаш ҳисобига 50-60 фоиз сувни иқтисод қилиш мумкинлиги, биргина кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиш сувни 10-15 фоизга, томчилатиб суғориш эса 36-65 фоизга тежаш имконини бериши, лекин бу борада ҳамон эски тос, эски ҳаммом қабилида иш кўрилаётгани, жуда кам майдонларда ушбу технологиялар жорий этилгани таъкидлаб ўтилганди.

Feruzbek Sayfullayev

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда Бухоро вилоятининг Когон туманида томчилаб суғориш технологиясидан фойдаланган ҳолда янги экинзорлар ташкил этилмоқда. Буни тумандаги “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган «Баҳор шанс текстиль» МЧЖ мисолида кўриш мумкин. Жорий йилда 1000 гектар майдонда чигит экиб деҳқончилик қилишни бошлаган жамият раҳбари Ўктам Ғафуров чет эллик соҳа мутахассислари, ҳамкасблари билан маслаҳатлашган ҳолда, 7 гектар майдонга полиэтилен тўшаб, 160 гектар майдонда эса одатдагидек томчилаб суғориш усулини қўллаб кўрмоқчи. Бунинг учун жами 320 000 минг доллар эвазига Хитой ҳамда Исроил давлатларидан зарур хомашё харид қилинди.

Feruzbek Sayfullayev

Илгари бу майдонларда ҳосилдорлик паст бўлган деб ҳам бўлмайди. Лекин, юртимизда ҳар бир соҳада янгиланишлар, инновацион лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётган бир пайтда биз деҳқонлар қўл қовуштириб ўтирсак, ярашмас. Шу боис хўжалигимиз аъзолари билан мана шу янгиликка бел боғладик. Бу шубҳасиз, айни экинларни суғориш зарур бўлган паллада сув танқислиги муаммоси юзага келганида айни муддао бўлади. Ниятимиз эса холис, юртимиз пахта хирмонини янада юксалтириш, элимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш,- дейди хўжалик раҳбари биз билан суҳбатда.

Feruzbek Sayfullayev

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, истеъмолчилик юқори шиддат билан ривожланиб бораётган замонавий дунёда ичимлик сувига эҳтиёж шу даражада ортяптики, сув захираларини тўлдириб бориш имконияти қолмаяпти. Шундай аянчли ҳолатнинг ўз вақтида олдини олиш учун юртимизда сув тежовчи техникаларни кўпроқ жорий қилиш айни муддаодир. Бундай усуллардан фойдаланиш келажакда ўз самарасини кўрсатади. Қолаверса, келгуси авлод ҳам зилол сувларимиздан баҳраманд бўлиши керак.


Ферузбек САЙФУЛЛАЕВ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Танзила норбоева: айрим ҳудудларда дарахт ва буталарнинг ноқонуний ва аёвсиз кесилаётгани мутлақо тушунарсиз

Ўзбекистонда экологияга оид қонун бузилиши ҳоллари давом этмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Сенатнинг XXIII ялпи мажлисида айтиб ўтди, дея хабар ...

Афғонистонлик шоир: “мен учун тилим ва юртимни қайта тикланишидан муҳим бошқа нарса йўқ”  (аудио)

Ақш: 290 миллион доллар – суриялик қочоқлар учун ёрдам

    АҚШ Суриядаги фуқаролар уруши натижасида қочоққа айланган шахсларга 290 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда, АҚШ Давлат департаменти баёнотига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400