Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси” мавзусида брифинг бўлиб ўтди. 

“Ўзавтосаноат” стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини  маълум қилди, деб ёзади “Соф.уз” нашри.

“Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда. Масалан, сизнинг мошинангиз бор, 3-5 ёки 10 йил мингансиз, уни янгиламоқчисиз. Лекин янги мошина сотиб олиш учун пулингиз камроқ бўлиши мумкин. Сиз эски, яъни ҳозир миниб юрган мошинангизни диллерга бориб топширасиз-да, янги автомобил ўртасидаги фарқни тўлов қиласиз, алмаштириб кетаверасиз, янгилаб оласиз”, – деди Рустам Қодиров.

Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Facebook 400 миллион долларга instagram учун гиф сервисини сотиб олди

Фото: Reuters Facebook интернет аудиторияси орасида гифлар тарқатиши билан танилган Giphy сервисини сотиб олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган. «Визуал ифода ...

Тадбиркорлар йили: туризм соҳаси вакиллари нималардан умидвор?

Бизнесни жорий йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда, қандай ишлар режалаштирилган, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ...

Тожикистонни блокада қилиб миллиардлаб доллар фойдадан қуруқ қолганимиз…

Шу пайтгача Тожикистон ҳақида, уларга 20 йил давомида виза жорий этиб, уларни блокада қилиб қўйганимиз ҳақида нима ёзган бўлсам "қон-қардошлик", "жон-қардошлик"дан келиб ...