Қашқадарёда ўқувчилар йўл ва ариқларни тозалашга мажбур қилинди

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Sizdan Telegram» Telegram-каналида эълон қилинган Қашқадарё вилояти Ғузор туманида мактаб ўқувчиларининг йўл ва ариқларни тозалашга мажбурлангани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан роликда кўрсатилган ҳолат жойига чиққан ҳолда текширилди.

Текшириш якунлари бўйича мактаб ўқувчиларини ободонлаштириш ишларига жалб қилгани учун 75-сонли мактаб директори Мусулманов Бахриддин Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисми (вояга етмаганларга нисбатан меҳнатга мажбурий тарзда мажбурлов) билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан ЭКИҲ 5 баравари миқдорида жарима қўлланилди.

Шунингдек, инспекция томонидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига қонун бузилишини бартараф этиш ва келгусида шу каби камчиликларга йўл қуймаслик юзасидан тақдимнома киритилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нурали алиев: укамга туҳмат қилишяпти, у афғонистонда бўлмаган

Зокир Алиев (қора шарфда) 25 йилдан сўнг АҚШдан тарихий ватанига қайтган Зокир Али Ўзбекистон исломий ҳаракатига (ЎИҲ) алоқадорликда айбланмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати ...

Канада россиянинг украинадаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди

27-апрелда Канада парламенти Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини “геноцид” деб тан олган ҳужжатни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий La Presse газетаси ёзди. ...

Бугун: хитой ширкати ўзбекистонга сармоя киргизади; солиқлар камаяди…

https://www.youtube.com/watch?v=SAJOWIzbi44&feature=youtu.be