Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгди

Тошкентда Ўзбекистон ҳамда Шимолий Корея миллий жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйини якунланди. «Миллий» стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб “Трибуна.уз” сайти ёзади.

Ўйинда ҳисоб 29-дақиқада очилди. Жалолиддин Машарипов жарима майдончасига кириб бораётганда рақиб ҳимоячиси уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам бу вазият учун Шимолий Корея дарвозасига пенальти белгилади ва стандартни Одил Аҳмедов голга айлантирди.

Иккинчи бўлим ўртасида ҳужумчилар катта саҳнага чиқишди. Аввалига 63-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов чап қанотдан Одил Аҳмедов ҳамда Достон Ибрагимов ривожлантирган ҳужумни голга айлантирган бўлса, 5 дақиқа ўтиб, Игорь Сергеев рақибнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Ўйин якунида эса Достон Турсунов 4-голни урди. Бурчакдан узатилган тўпни Анзур Исмоилов дарвоза яқинига узатди. Бу ерда ҳаммадан фаол бўлган Турсунов дарвозани ишғол қилди.

Халқаро ўртоқлик ўйини
ЎЗБЕКИСТОН – ШИМОЛИЙ КОРЕЯ 4:0
Тошкент. «Миллий» стадиони, 33 000 томошабин.
Голлар: Одил Аҳмедов (29, пенальтидан), Темурхўжа Абдухолиқов (63), Игорь Сергеев (68), Достон Турсунов (90+2).
Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов (Даврон Ҳошимов, 46), Достон Турсунов, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Одил Ҳамробеков, Икром Алибоев (Остон Ўрунов, 64), Одил Аҳмедов (Сардор Мирзаев, 84), Достон Ибрагимов (Хуршид Ғиёсов, 75), Жалолиддин Машарипов (Қувондиқ Рўзиев, 84), Темурхўжа Абдухолиқов (Игорь Сергеев, 64).

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суд гризманн мбаппе исмини болага қўйишни тақиқлади

Франциялик ёш оила янги туғилган ўғлини «Атлетико» ва «ПСЖ» ҳужумчилари шарафига «Гризманн Мбаппе» деб номламоқчи эди, деб ёзади Трибуна.уз сайти. Бироқ, оилавий ишлар бўйича ...

Осиё кубоги. хитой сенсация бўлишига йўл қўймади ва қирғизистонни мағлуб этди

Осиё кубогининг 1-тури доирасида Хитой - Қирғизистон учрашуви якунланди.   Учрашувнинг илк дақиқаларидан Қирғизистон термаси анчагина ҳужумкор ўйин намойиш қилди. ...

Англиянинг энг бой одами апл топ-клубини сотиб олмоқчи

The Times нашрининг хабар қилишича, лондонликлар клубини Буюк Британиянинг энг одами Жим Рэтклифф сотиб олмоқчи. Кимё саноатида иш юритувчи 66 ёшли бизнесмен Team Sky ...