Қозоғистон АЭС қуриш режасидан воз кечди

Қозоғистонда атом электростанциясини қуриш ҳозирча режалаштирилмаяпти, бу ҳақда янги сайланган президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Акорда ўтказилган матбуот анжуманда маълум қилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти.

“Ҳозирча атом электростанцияни қуриш режалаштирилмаяпти. Агар керак бўлса, биз албатта бу масалани халқ билан муҳокама қиламиз. Керак бўлса референдум ўтказамиз”, – деди Тўқаев.

Апрел бошида Путин Россия-Қозоғистон музокаралар якуни бўйича Россия Қозоғистонга атом электростанцияни қуриш таклиф қилганини маълум қилганди.

Ўша вақтда Қозоғистон энергетика вазир ўринбосари Магзум Мирзагалиев АЭС қуриш учун Олма-ота вилояти Улкен қишлоғида таҳминий майдон белгиланганлигини журналистларга айтганди.

Апрел ойи охирида Токаев Қозоғистонда АЭС қуриш ҳақида қарор аҳолининг кўпчилик фикрини олмасдан  амалга оширилмаслигини таъкидлаб ўтганди.

Қозоғистон ўзида атом энергетикасидан фойдаланиш тажрибасига эга. 1973 йилда Каспий денгизининг шарқий қирғоғида Шевченко (ҳозирги Актау) шаҳрида дунёда биринчи энергоблок ишга туширилганди. Бу энергоблок 1998 йилгача – лойиҳа муддатидан 5 йил кўп ишлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2019 йилнинг I чорагида 9,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг январь-декабрига (9,3 фоиз) нисбатан 0,1 фоизга кўп, бироқ 2018 ...

Қатардаги қурилишларда 1 400 нафар непаллик ишчи ҳалок бўлди

Непал ҳукумати Қатардаги футбол бўйича ЖЧ-2022 қурилишларида камида 1 400 нафар непаллик ишчи ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда «Arab News» хабар берди. ...

Монополлар қачонгача халқни қийнайди?

Ёки Ўзбекистонликлар нима учун Қозоғистон аэропортларидан парвоз қилишини афзал кўрмоқда? Фото:myventurepad.com Туроператорлардан бирида ишлайдиган танишим менга “Саёҳат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400