2018 йилда Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди

2018 йилда 268,1 минг нафар хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилди. Бу 2017 йилга нисбатан 4,5 фоизга кўпроқдир. Бу ҳақда “РИА Новости”га таяниб “Спутник” хабар қилмоқда.

Билдирилишича,  2018 йилда Россия фуқаролигини қабул қилганларнинг катта қисмини (95,3%) МДҲ мамлакатлари фуқаролари ташкил этган.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2018 йилда Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москальковага фуқаролик масалалари бўйича 652 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти (92%) яқин хориж мамлакатлар, асосан, Украина (27,5%), Ўзбекистон (10,8%), Арманистон (8,6%), Қозоғистон (6,7%) ва Тожикистон (5,9%) фуқароларидан келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда айрим тоифадаги хорижликлар учун Россия фуқаролигини олиш соддалаштиртирилгани хабар қилинган эди. Хусусан, Қрим ва Севастополь ҳудудида туғилган, доимий яшаган ҳамда яриморолни 2014 йил 18 мартга қадар тарк этган шахслар бундай имкониятга эга. Бундан ташқари, РСФСРда таваллуд топган ва совет фуқаролигига эга бўлган Афғонистон, Ироқ ҳамда Сурия фуқаролари соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда фуқаролар йиғини раиси энди уч йилга сайланади

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда  Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар бермоқда. Қонун билан ...

Тозаликга эътибор – инсонга ҳурмат!

Фото:© Sputnik / Karen Yepremyan  Дарҳақиқат тозалик одамлар орасида катта аҳамиятга эга эътибордир. Яқин кунларда Мангистауга карай поездда оилавий саёҳатга чиққанимизда ...

Ўзбек тили давлат тили (эмас)

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлибди. Биз одатда бир асрнинг учдан бирига менгзалган бу фурсатни ислоҳотлар ва тараққиёт учун жуда қисқа фурсат деб ...