Мақсад коррупцияни йўқотишми ёки бошланғич таълимни тижоратлаштириш?

Янги ўқув йилидан 1-синфга бошқа микроҳудуддан қабул қилинадиган болалар учун ота-оналардан бир марталик тўлов олиш тартиби жорий қилинаётгани қулоғингизга чалинган бўлса керак. Дарёчиларнинг таъбири билан айтганда, Тошкентдаги талабгир 75 мактабнинг, «ставка»лари пайдо бўлди. Улар беш категорияга бўлинган.

Бир қарашда, мақсад зўр, ҳатто, эзгуликка қаратилган, дейиш мумкин. Чунки бу саъй-ҳаракатлар мактабларда коррупция ҳолатларини йўқотишга қаратилгани иддао қилинмоқда. Сизнингча, коррупцияга қарши курашишдан кўра, бошланғич таълимни тижоратлаштиришга тортиб кетмаяптими? Наҳот, пулга боғланмайдиган, самарали бошқа усуллар қолмаган?!

Бу гапимдан мени қолоқликда айблаб, халқаро тажрибадан бехабар саводсизга чиқарувчилар кўпайиб кетса керак. Аммо Давлат бюджетининг, аниқроғи, сизу бизнинг пешона теримиз эвазига жамғарилган маблағнинг катта қисми таълим, тиббиёт учун сарфланаётган бир пайтда нега халқ таълими мутасаддилари енгилнинг остидан, оғирнинг эса устидан юришни мақбул кўришмоқда?

Башарти, бола ўз ҳудудидаги мактабга бормаяптими, дарс кўнгилдагидек эмас. Билингки, ўқитувчилар салоҳияти она-оналар талабига жавоб бермайди.

Майли, шаҳардагилар йўлини қилиб, боласини ўша обрўли мактабларга беришар. Аммо чекка ҳудудларда-чи? Катта қатламнинг чет тили ўқитувчилари йўқ, шароити ҳаминқадар қишлоқ мактабларига болаларини беришдан ўзга чораси йўқ-ку?! (Аслида-ку, болада қобилият бўлса, қолоқ мактабдаям керакли билимни олади).

Халқ таълимидаги инновацион фикрловчи каттаконлар, пойтахтдан ташқарида ҳам ҳаёт борлигини унутманг. Ота-оналардан пул йиғишга етган ақлингиз, нечун ўша талабгир бўлмаган мактаблар ишини яхшилашга оқсайди? Бунга хоҳиш, ҳаракат бўлмаса, одамларнинг етти ухлаб тушига кирмайдиган антиқа усуллар билан омманинг ғашига тегманг, яхшиси.

Илтимос, шундоқ ҳам кескинлашиб бораётган ижтимоий табақалашув тегирмонига сув қуйишни бас қилинг!

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сергели туманида автокран ҳайдовчиси ток уришидан ҳалок бўлди

Тошкентнинг Сергели туманидаги қурилиш майдончасида 12 июль куни 11:49 да автокран ёниб кетди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. Дастлабки ...

Ўзбекистон-тожикистон алоқалари кўнгилдагидек ривожланяптими?

Тожикистон ва Ўзбекистон алоқалари тез ривожланиб бормоқда. Тошкентда ўтказилган Тожикистон маданияти кунлари Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилдики, шунинг ...

Раҳимжон ҳакимов тошкент давлат юридик университети ректори бўлди

Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.  Шу кунгача Ҳакимов депутатлик билан бирга Олий Мажлис ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400