Фақат Ўзбекистонда конституциявий ҳуқуқларни пулга сотиб олса бўлади

Фарзандингизни яхши мактабга бермоқчисиз, лекин у мактаб бошқа ерда жойлашган. Халқ таълими вазирлиги бюрократлари тилида айтганда, бошқа микроҳудуд болалари ота-оналари бир неча миллионлик тўловни амалга оширсагина (қўшимча квота учун энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик тўлов пули тўланади), фарзандлари яхши мактабда ўқишлари мумкин бўлади.

Таълим конституцияда давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқ. Давлат буни фуқаро билан шартномада, яъни 1992 йилги конституцияда ўз мажбурияти сифатида тан олган. Давлат барчага бир хил — сифатли, бир хил стандартли таълимни таъминлаб бериши керак.

Афсуски, юқорида хатти-ҳаракатнинг ўзиёқ давлат ва фуқаро ўртасидаги конституциявий келишув давлат томонидан бузилаётгани, давлат фуқароларни чўнтагига қараб дискриминация қилиш, яъни камситиш йўлини тутмоқда. Бу оғир оқибатларга келади, деб қўрқамиз.

Биз ўзи қандай давлат қурмоқчимиз? Ҳукуматнинг охирги хатти-ҳаракатлари, яъни конституциявий ҳуқуқлар (прописка, суперконтракт, тонировка, мана микроҳудудда болани мактабга жойлаштириш)ни фуқароларнинг айрим тоифларига сотиш амалиёти Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида хавотирли таассурот уйғотади.  Демак, яқин келажакда давлат ва фуқаро муносабатлари мулк цензи асосида шаклланади.

Ўзбекистон конституциясининг 18-моддасидаги асосий ғоя ўз моҳиятини йўқотади. Унга кўра, барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Тошкентда янги уй олиб, пропискага кирган ва янги уй ололмай, иккиламчи бозордан олган уйида вақтинчалик рўйхатдан ўтмагани учун жарима тўлаётган фуқаро тенг эмас. Қўшимча квота учун пул тўлай олмайдиган фуқаро эса пул тўлай оладиган фуқаро билан тенг бўлмайди. Бу казусни келажакда жуда кўплаб ҳуқуқлар учун жорий қилса бўлади.

Конституцияда имтиёзлар ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган. Лекин пули борларга берилаётган, уларга сотилаётган ҳуқуқ ижтимоий адолатдан эмас. Бу узоқ истиқболда давлатчиликнинг асосларига зиён етказади.


Манба: OnlyinUzbekistan

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Илҳом алиев ўзбекистонлик маҳкумни афв этди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 16 март куни бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолаган, деб ёзади телеграмдаги Zed News канали. Фото:regnum.ru Уларнинг ...

Ўзбекистон тожикистонга, қозоғистон баага визасиз кира олади

Шу кунларда Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари томонидан имзоланган ҳужжатлар кенг муҳокама қилинмоқда. Ижтимоий тармоқларни ўзбек-тожик муносабатлари қайта ...

Самарқандда миб ходими 600 доллар пора билан қўлга тушди

Фарид Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлимида энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400