«Ҳурматли аёллар! Сифатли туфлилар, лодочкалар, босоножкалар – хуллас, яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи! Аёллар импорт пойафзалларига божни ошириш ҳақида Президент қарори лойиҳаси эълон қилинибди. Қуйидаги ҳавола орқали кириб, лойиҳага муносабатингизни фаол равишда билдиринг», — деб ёзяпти @shahnozxon.
Аёлларимизнинг ҳуқуқларини эркаклар ҳам ҳимоя қиляпти (чунки аёллар пойабзалидан сўнг, эркаклар оёқ кийимлари бошига ҳам шу кўйлар солиниши мумкин): «Кундан кун ғалати ва тутуруғсиз ҳужжат лойиҳаларини киритишмоқда. Энди аёллар оёқ кийимига ҳам давлат божини оширишмоқчи. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар беришмоқчи. Мана, аёлларнинг нарсаларига ҳам етиб келишди. Бу қарор ҳеч кимга (манфаатдор шахслардан ташқари) фойда бермайди», — деб ёзяпти @thesafari .
Муҳокамада қатнашинг, фикр билдиринг — https://regulation.gov.uz/ru/document/3816
Тушунамиз, любая бизнес хороша, ҳа, любая бизнес хороша, лекин солиқ имтиёзлари ва ўрнатилган гигант божлар орқасидан кун кўраётган GM Uzbekistan ва бошқа монополистларнинг сабоғи ўзимизда ҳали яхши ишлаб чиқарилмайдиган (ёки ҳеч қачон яхши ишлаб чиқарилмайдиган) нарсаларга импорт божларини ошириш халқни рози қилишга сабаб бўлмаслигини исботлаб турибди.