Истанбулда Ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учраб вафот этди

11 июнь куни Истанбул шаҳридаги «Haydarpasa Numune Hastanesi» шифохонасида 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Озод Ражаббоев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига таяниб Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

Хабарда айтилишича, у Истанбул шаҳрининг Ускюдар туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг жароҳатланиб касалхонага ётқизилган бўлган.

Бош консулхона томонидан марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича унинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, мазкур ЙТҲ бўйича тергов ишларининг бориши назорат остига олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Туркия, Болгария, Руминий ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистоннинг янги президенти сооронбой жээнбеков, унинг оиласи ва қариндошлари ҳақида нималар маълум?

Фото: kabar.kg Қирғизистоннинг янги президенти этиб Қирғизистон социал-демократик партиясидан илгари сурилган номзод ва Алмазбек Атамбоевнинг вориси Сооронбой Жээнбеков ...

Туркия-ўзбекистон: хотин-қизларга тегажоқлик шу даражадами?

Хабарларга кўра, Туркиянинг яна бир шаҳрида хотин-қизлар учун махсус автобус хизмати йўлга қўйилган. Яъни, Малатья шаҳридаги пушти рангли бу автобуслар фақат хотин-қиз ...

Навбаҳор хтб раҳбари мадина атаниязовани турмуш ўртоғи ваҳшийларча ўлдирди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими раҳбари Мадина Атаниязова турмуш ўртоғи томонидан ваҳшийларча ўлдирилди.  Дастлабки хулосаларга кўра, жорий йилнинг 6 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400