Бразилияда пенсия ислоҳотларига қарши 45 миллион киши намойишга чиқди

14 июнь куни Бразилиянинг йирик шаҳарларини намойишлар қамраб олди. Бу ҳодисалар айни футбол бўйича Америка кубоги бошланадиган кунларга тўғри келмоқда. Намойишчилар мамлакатда амалга оширилиши кутилаётган пенсия ислоҳотидан норози, деб ёзади “Жаҳон.уз” сайти.

Todo Noticias телеканали маълмумотларига кўра, намойишлар малакатнинг 300 та шаҳрида ўтказилмоқда. Бу чиқишлар президент Жаир Болсонару ҳокимиятга келгандан бери илк йирик норозилик митинглари саналади.

Бразилиянинг 27 штатидан 45 миллиондан зиёд киши кўчаларга чиққан. Шунингдек, Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро ва Фос-ду-Игуасу каби йирик шаҳарларда бир қанча тўқнашувлар содир бўлган.

Энг кўп одам куни кеча Бразилия ва Боливия термалари ўйин ўтказган Сан-Паулуда тўпланган. Натижада футбол мусобақаларига келган сайёҳ-мухлислар транспортлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келишган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилияда 210 миллиондан зиёд киши ёҳуд Жанубий Америка аҳолисининг қарийб ярми истиқомат қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда қизини зўралаганликда гумон қилинган эркак қочишга уринганида ушланди

Сўғд вилояти ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари Гулистон (собиқ Қайраққум) шаҳар прокуратурасидан сўроқ вақтида қочиб кетган, ўз қизининг номусига текканликда гумон ...

Усмонхон алимов муфтийлик лавозимидан олинди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда «Azon.uz» портали хабар берди.  «Муфтий Усмонхон Алимов, ...

Путин билан кўришган шифокор коронавирусдан тузалди

Москвадаги Коммунарка касалхонаси бош шифокори Денис Проценко Путин билан кўришгандан сўнг машҳур бўлиб кетганди. Путин 24 март куни Коммунарка касалхонасида коронавирус ...