Америкалик ўқувчи 400 миллион доллар тежаш йўлини топди

 

400Агарда ҳужжатлардаги асосий шрифт алмаштирилса, давлат бундан бир неча миллион доллар ютиши мумкин. Буни пенсильваниялик ўсмир шрифтлар устида ўтказган тадқиқоти билан исботлаб берди, деб ёзади Daryo.Uz нашри.

Хабарга кўра, 14 ёшли Сувир Мирчандани дарсда тарқатма материаллар жуда кўплигини пайқаб қолиб, уларнинг таннархини сўраган. Аниқланишича, ёш тадқиқотчи яшаётган Питтсбургда бир унсия (29,5 миллилитр) сиёҳ нархи 75 долларгача борар экан. Бу эса худди шунча ҳажмли Chanel №5 атирига нисбатан икки баравар қиммат, деганидир.

Кейин эса ўқувчи APFill Ink Coverage дастуридан фойдаланиб, матнларни Century Gothic, Comic Sans, Garamond ва Times New Roman шрифтларида терганда қанча миқдорда сиёҳ сарфланишини ҳисоблаб чиқди. Тадқиқот натижасига кўра, Garamond шрифти бошқаларига нисбатан тежамкорроқ экан.

Сувирнинг ҳисоб-китобларига қараганда, одатда матнлар териладиган Times News Roman шрифтини Garamond’га алмаштириш билан унинг мактаб округида йилига 21 минг долларлик сиёҳни тежаш мумкин экан. Агар бу федерал ҳукумат ва АҚШ ҳукумат идораларига ҳам жорий этилса, тежамкорлик йилига 370 миллион долларгача ошади.

АҚШ давлат босмахонаси вакили Гери Сомерсет ўсмирнинг бу ишини юксак баҳолади, аммо Сувир Мирчанданининг тадқиқоти натижаси амалиётда қўлланилиши борасидаги саволга аниқ жавоб бергани йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гонконг полицияси намойишчиларни тарқатиш учун илк марта ўқотар қуроллардан фойдаланди

Гонконгда ўтган навбатдаги норозилик акциясида полиция намойишчиларни тарқатиш учун биринчи марта ўқотар қуроллардан фойдаланди, деб «Коммерсантъ» хабарига асосланиб “Дарё” ...

Ғофур раҳимов гулнора каримова билан зиддият сабаби ва нега ўзбекистонни тарк этганини айтди

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов Around The Rings нашрига интервью берди. Фото:AIBA ATR’га берган эксклюзив интервьюсида Ғофур ...

Дунё оавларидан: “дипломатик” қисқичбақалардан мирзиёев ислоҳотларигача

АҚШ Президенти Дональд Трамп Осиё-Тинч океани минтақаси бўйлаб сафари доирасида 7 ноябрь куннинг иккинчи ярмида Жанубий Кореяга келди, дея ёзади Франциянинг Le ...