От кишнаган оқшом (қисса) 11-қисм

11

Роса қирқ кеча-ю қирқ кундуз бўлди.
Ана шунда Тарлонни отхонадан олиб чиқдим. Тарлонни совута бошладим.
Ҳовли этагида арқонини узун ташлаб боғладим. Тарлон бўйнини кўзойнакли илон мисол гажак-гажак қилди. Қозиқни айланиб чопди. Олд оёқларини кўтариб кишнади. Арқонини селкиллатди. Дирк-дирк ўйнаб кишнади. Тарлон маст бўлди!
Арқон етадиган ерларга оз-оздан хашак ёйдим. Тарлон гоҳ у уюмдан, гоҳ бу уюмдан хашак еди.
Кунига биттадан хом тарвуз бердим. Тарлон тарвузни қарсиллатиб-қарсиллатиб еди.
Файзи саҳар вақти Тарлонни жабдуқлаб миндим.
Катта кўчада оҳиста-оҳиста қадамлатиб юрдим.
Тонг оқарди.
Хўрозлар қичқирди. Итлар ҳурди.
Кўча юзидаги радиокарнай нағма чалди.
Ариқларда жилдираб-жилдираб сувлар оқди.
Саҳар еллари хур-хур эсди. Бизларни силаб-сийпади…
Тарлон вазмин-вазмин қадам ташлади. Туёқ товушлари бир мақомда тикиллади: тик-тик-тик…
Олдимиздан ариқ келди.
Оёқ илдим. Тарлонни ариқдан сапчитмадим. Сапчитсам, ичидаги мойи узилиб тушади. Кейин, бир йилча кўпкарида чополмайди.

Шу боис, ариқни айланиб ўтдим.
Тарлонни сувладим. Изимизга қайтдим.
Тарлон тағин териб-териб қадам ташлади: тик-тик-тик!
Тарлонни қирқ кун совутдим. Тарлон бир ерда туролмай қолди, туёқлари ерга тегар-тегмай
юрди. Ўйноқлаб-ўйноқлаб, осмонга сапчиди. Қуюндайин учгиси келди!
Пахта терими тамом бўлди.
Тўйлар бошланди.

 


 

Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жодугар ҳинди

4. ЖОДУГАР ҲИНДИ Қайин отасининг оғриған касалидан тузала олмай ва ё тезроқ ўлиб тирикларни қутултирмай «чарлар» балоси билан ўзини ипсиз боғланғани учун сўнг чекда ...

Чингиз айтматов:қиёмат 25-қисм

III     Ёғаман-ёғаман  деб,  ёз  ёмғири  анчагача  ёғмай,  кеча  оқшомдан  бери  уфқ  бетида  қорайиб,  тўлишиб, бағрида ялт-юлт чақинлар чақиб турган юрғун булутлар тун ярим ...

Юлдузли тунлар-66

Бобур ўз оиласига йигирма тўрт йиллик қадрдон бўлган Робиянинг таъзим билан берган саломига алик олиб, у билан илиқ сўрашди. Сўнг қизчаси Гулбаданга юзланди. Қўғирчоқдай ...