Тўғрини эгри йўлдан урмоқда

Халқимизнинг аксар қисми юқорида ўғри, порахўр, ёлғончилар ўтиради, барча амалдорларни эса фақат халқни талон-тарож қилувчи қарорлар чиқарадиган кимсалар деб ўйлайди. Шундай эканлигини ҳатто Президентнинг ўзи ҳам бот-бот таъкидлади.

“Каламуш”, “ўғри”, “хоин” бўлган амалдорларни кўрдик. Энг ачинарлиси эса, Президент ўзи мақтаб, амалга тайинлаган “каттакон”лар ҳам бугун эскиларидан қолишмайдиган даражада халқни талашяпти.

Энг нуфузли ташкилот раҳбаридан тортиб, вилоят ҳокимларигача бугун ўша кўп таъкидланадиган янгича сиёсатга ўргана олмасдан шарманда бўлаяпти. Ҳар қанча курашилса ҳам порахўрлик камаймаяпти. Шунчаки, пора олишнинг инновацион усуллари ўйлаб топилаяпти, холос. Монополия кучайиб кетяпти. Халқни талайдиган қарорлар тўхтамаяпти. Давлат бюджети эса борган сари тўлмайдиган ўпқонга ўхшаб қоляпти. Халқнинг эса, келажакка ишончи борган сари  сўнаяпти.

Ўз амалдорларига халқ ишонмаса, келажакдан умиди бўлмаса, суриш учун ҳар ердан имкон қидирса, бундай юртда ислоҳотлар амалга ошиши жуда қийин. Биронта амалдорни ўзгартириш билан бирон натижага эришиб бўлмайди, сабаби, бизда ишлайдиган тизимнинг ўзи порахўрликка, талон-тарожликка айланиб бўлган. Амалдорлик худди бизнесга айланиб бўлган. Биронта инсон пул тикиб, пора билан, таниш-билиш билан, амалдорга айланади, сўнг халқни, бюджетни талаб ўша пулни ўн баробар қилиб, набирасигача етиб ортадиган қилиб, чиқариб олади. Таги очилганидан сўнг, беш ўн йилга қамалиб кетади. Яна уч-тўрт сўм пора билан икки йилда амнистия билан чиқиб келади ва ўлгунича ишламай еб ётаверади. Агар ҳалол, тўғри инсон амалдор бўлиб қолса ҳам узоқ тўғри ишлаши қийин бўлиб қолди. Тизимнинг ўзи уни ҳам бузиб юборади. Яна бирон амалдор мутлақ мустақил ҳаракат қила олмайди. Уни ҳам тепасида турадиганлар бор. Ачинарлиси, ана шундай “ричаг”ни тутиб турадиган инсонларнинг аксари эски тизим одамлари бўлиб, янгича фикрлайдиганларни еб ташлашяпти. Ҳатто баъзи ўринларда Президентнинг ҳам кучи етмаётгандек кўриняпти. Менимча, ислоҳотни аввал ўша ричагларни тозалашдан бошлаган маъқул.

Шунингдек, биронта амалдорларни ўз мутахассислиги бўйича тайинлаш ўта зарур. Ички ишлардан чиққан одамга футбол федерациясида нима бор?! Бир амалдорга бир нечта лавозим бермаслик керак. Биргина темир йўллар каттакони ўндан ортиқ жойда бошлиқ лавозимида ишлаши мантиқсиз туюлади. Имкон борича, гарчи ҳозир ўша ебтўймас бюджетга зарар бўлса ҳам халқни ишончига киришга ҳаракат қилиш, аҳолининг энг паст қатламига ва оддий фуқароларга ҳақиқий имтиёз ва енгиллик бериш керак. Ҳеч бўлмаса, уларга халақит бермаслик лозим, бўғмаслик даркор. Халқ ўзини ўзи эплаб олади. Юқоридагилар ўйлаганчалик жуда “пода” эмас. Кейин фақат давлат каттаконларига яқин одамларга эмас, оддий инсонларга ҳам ҳақиқий имтиёзлар берилиши ва бу имтиёзлар ниманинг ҳисобига қайси сабабга кўра эканлиги айтилиши керак. Давлат ишини эса мутлақо шаффоф қилиш керак. Амалдорлар нимани қаерга ишлатаётганини халқ билсин. Бу борада сўз эркинлиги жуда муҳим масала бўлиб қолади. Оддий одам ҳам бирон амалдордан ҳисоб сўрай олиши ёки ўринли танқид қила олиши керак. Шунда балки нимагадир эришармиз.

Албатта, буларнинг барчаси, ИМХО.

Муаллиф: Қудратуллоҳ Аҳмад

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирилиши керак бўлади

Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ҳақида кўп сўраладиган саволларга жавоб берди: Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига ...

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қиляпти

БМТ маълумотига кўра, дунё бўйлаб ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қиляпти. Мутахассислар бунинг энг асосий сабабларидан бири сифатида ичкиликбозликни тилга олмоқда. Ўз ...

Ўзбекистонда шифокорни қасддан алдаб чақирган фуқаро 669 000 сўмгача жарима тўлайди

Шифокорни чақириш шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлганда амалга оширилади. Ушбу хизматдан туну кун фойдаланиш мумкин.  Шифокорни шошилинч равишда чақириш учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400