Юлдузли тунлар-61

* * *

Бухорога ҳужум қилган Убайдулла Султоннинг ўн минг кишилик қўшини Бобурнинг Самарқанддан ўттиз минг қўшини билан келаётганидан хабар топиб, Қизилқум саҳросига қараб чекинди. Бобур қўшини Бухоро атрофида тўхтаб, душманнинг яна қайтиб келишини кутиши мумкин эди. Лекин душман аскарлари сон жиҳатдан уч баробар кам бўлгани учун Бобур уни дадил таъқиб этишга қарор берди-ю, қўшинини қумтепалар орасига бошлаб кирди. Убайдулла Султонга шу керак эди. Бобур қўшинининг энг садоқатли қисми тоғлик жойда яхши жанг қилиб ўрганган, отлари чўлда, қумтепалар орасида дуруст чополмайдиган жангчилар эди. Бундан ташқари, шиа-сунний зиддиятлари Бобурга Қундузда қўшилган йигирма минг кишилик мўғул қўшинининг руҳига ёмон таъсир қилган эди. Уларнинг орасига кириб борган суннийпараст муллалар: «Бобуршоҳ шиалар билан иттифоқ тузиб, пок мазҳабини булғади, энди пайғамбаримиз уни эмас, суннийни пок тутган шайбонийзодаларни қўллаб-қувватлагай», деган эътиқодга кўпларни ишонтирган эдилар.
Барханлар ичида замбарак ортилган аравалар қумга ботиб, отлар яхши чополмай, Бобур қўшинининг сафи чувалиб кетди. Пайтдан фойдаланган беш мингга яқин қундузлик мўғуллар Убайдулла Султон томонига қочиб ўтиб кетди.
Қизилқумда кўп юриб, унинг пасту баландини биладиган, Кўли Малик* деган жойда отлиқ жанг учун энг қулай ўринларни эгаллаб ётган Убайдулла Султоннинг қўшини яна тўлғама усулини ишлатиб, Бобур қўшинининг икки қанотини букди-ю, орқасига ўтиб олди. Тўрт томондан берилаётган зарбалар устига беш минг хоиннинг бирдан ёв томонига ўтиб кетиши жанг тақдирини бир неча соатдаёқ ҳал қилиб қўйди.
Бобур Қизилқумда мағлубиятга учраб, қолган-қутган аскарлари билан Самарқандга, ундан Ҳисорга чекиниб борганда қаршисидан Шоҳ Исмоил юборган Нажми Соний олтмиш минг қизилбош аскари билан таҳдидли суратда чиқиб келди.
Оғизда Нажми Соний Бобурга ёрдамга келган эди.
Бироқ аслида у Бобурга жазо бермоқчи эди. У қизилбош қўшинларининг Самарқанддан тез қайтариб юборилганидан норози эди. Бобур Мовароуннаҳрда мустақил давлат тузаётганини, унинг шиаларга ён босиши — муваққат чоралигини хуфиялар Шоҳ Исмоилга аллақачон етказган эдилар. Шоҳ Исмоил Мовароуннаҳрга оид ҳамма ишларни Нажми Сонийга ишониб топширган эди. Нажми Соний шайбонийзодаларни бартараф қилгандан кейин Бобурни ҳам ҳокимиятдан четлатиши ва Самарқанд тахтига бошқа ишончли одамни ўтқазиб, Мовароуннаҳрда қизилбошлар ҳокимиятини узил-кесил барқарор қилиши керак эди.
Бу режа қаттиқ сир тутилар, Бобур билан иттифоқ ҳозирча давом этар, аммо калондимоғ Нажми Соний Бобурни ҳам, унинг ўн мингтагина қолган аскарларини ҳам назар-писанд қилмаслиги ошкора сезилар эди.
Бобурни икки томондан чирмаб келган икки даҳшатли қилич Ғиждувонда бир-бирига зарб билан урилди. Нажми Сонийдан ихлоси қайтган Бобур шайбонийзодаларнинг қўли баланд келаётганини сезди-ю, қонли қиличлар орасидан чиқиб, яна Ҳисор томонга чекинди.
Босқинчи қўшин саркардаси Нажми Соний Ғиждувон жангида ўлдирилди. Қизилбошлар тор-мор бўлди, олтмиш минг қўшиннинг бир қисми ўлди, бир қисми асир олинди, омон қолиб қочганларини эса ғолиблар Амударёгача қувиб бордилар ва дарёга чўктириб юбордилар.


Пиримқул Қодиров

Юлдузли Тунлар

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

________________
* К ў л и М а л и к — ҳозир қуриб қолган. Бухоро областининг Хайробод деган жойида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Висол (шеър)

Аста-аста эриб боради нарсаларнинг зарралари ҳам, икки қушча бир-бирин суяр япроқларнинг ораларида... Шаббодалар олиб келади райҳонларнинг ўткир нафасин, япроқларнинг ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди?

  (  Сўз  боши  ўрнида  )   “Кимки қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак...” (Қуръон ояти). (more…)

От кишнаган оқшом (қисса) 62-қисм

62 Назир жувозкаш кўпкарига Олмакўз байталини миниб келди. Ўзиям, байтали Олмакўзмисан, Олмакўз бўлди-да! Кўзлари бўталоқ кўзларидай катта-катта, дум-думалоқ, олмадай-олмадай ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400