Ўзбекистонда нафақа тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайдиган бўлди

Фарзанди туғилганлиги муносабати билан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган шахслардан яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан (рўйхат рақами 2282-6, 17.06.2019 й.) ўтказилди. 

Мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, фарзанди туғилганлиги муносабати билан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган шахслардан меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Шунингдек, ёшга доир пенсия ва нафақаларни, ногиронлик пенсиясини, дафн этишга бир марталик нафақа тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

 

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида Ўлим тўғрисида гувоҳноманинг асли ўрнига нусхасини тақдим этилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда таъқиқланган экстремистик ташкилот номлари рўйхати маълум қилинди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар, каналлар ва номлар ...

“зулфия” оберинг дадажон… (ҳажвия)

Келинг, мен сизни “Зулфиячилар маҳалласи" билан таништирсам… Акаси, Зулфияхоним қизларини эшитганмисиз? Ана ўша қизларнинг ҳаммаси мана шу маҳаллада. Бу томондагилари ...

Астраханда 25 нафар ўзбек қулликдан озод бўлди

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Донудаги бош консулхонаси вакиллари Астрахан вилоятида 25 нафар Ўзбекистон фуқаросига паспортларини қайтариб олиш, ойликлари олиш ва Ватанга ...