Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгариш ва бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион долларлик кредитни маъқуллади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Банкнинг Ўзбекистондаги вакили мазкур маблағ янги иш ўринлари яратишга ҳамда халқ фаровонлигини оширишга йўналтиришини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон ушбу кредитни иқтисодиётни ривожлантириш ва хусусий секторни фаоллаштириш, шунингдек, иш ўринларини ташкил этишга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган “Ривожланиш сиёсатини амалга ошириш” (DPO) ташкилоти орқали олади.

“Ўзбекистоннинг кенг кўламли ислоҳотлари давом этмоқда, мамлакат ўз фуқаролари ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда”, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.

“Ушбу молиявий кредит ислоҳотлар марказида хусусий секторнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг кам таъминланган қатламини янада кўпроқ ижтимоий интеграциялашувини таъминлаш учун янада мураккаб институционал ислоҳотларга ўтишда қўшимча ёрдам беради”, деди у.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга жами 3,6 миллиард доллардан зиёд бўлган 22 лойиҳа орқали ёрдам берилади.

Ўзбекистон сўнгги икки йилда хорижий сармояларни жалб қилиш учун иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда, дейилади хабарди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сенаторлар ўзбекистоннинг еоиида «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллади

Жамшид Қўчқоров: «ЕОИИга кузатувчи сифатида қўшилиш Ўзбекистондаги ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатмайди» Фото: Артем Коротаев/ТАСС Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи ...

Ички ишлар вазирини президент барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Ички ишлар вазири, полиция генерал-лейтенанти Исгендер Муликовни ишдан бўшатиб, уни майор лавозимига туширди ҳамда ...

 “россия элитаси путинни ағдаришга уринмоқда”

Россия бизнес ва сиёсий элитаси президент Владимир Путинга суиқасд уюштиришни режалаштирган нуфузли мухолифат вакилларидан иборат гуруҳ тузди. Бу ҳақда Россия Мудофаа ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400