Москвада мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашувда бир киши вафот этди

Москва шаҳрида “Электрозаводская” станция метроси яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “МК” нашрига таяниб «sputnik» хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, пичоқбозлик оқибатида Ўрта Осиё миллатига мансуб мигрант ҳалок бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг хабар қилишича, мигрантлар маст ҳолатда ўзаро жанжаллашишган.

Муштлашувда 4 киши иштирок этгани тахмин қилинмоқда. Улардан уч нафари турли жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, яна бири эса олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Терговчилар ҳодиса жойини кўздан кечириб, жанжалнинг барча иштирокчиларини аниқлашмоқда.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мактабларда мажбурий форма 2024-2025 ўқув йилигача кечиктирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ...

Кичик тадбиркорни касодга учратган тақвим

Тадбиркорлик, мулкдорлик кӯнгилдагидек ривожланмаган, кичик ва ӯрта бизнес билан шуғулланиш учун етарли шароит яратилмаган  мамлакатимизда ҳар ким ӯз ҳолича тадбиркорлик, ...

Марказий осиёда террорчи ташкилотларнинг ухлаб ётган ячейкалари бор – раҳмон

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТнинг жанубий чегарасида 40 дан ортиқ террорчиларни тайёрлаш лагери борлигини айтди. "Мен шу кунгача бизнинг халқларда халқаро ...